Амалий қисм.
“Донишманд ҳақида ривоят”. Иштирокчиларга “Донишманд ҳақида ривоят”ни айтиб беринг.
Бир мамлакатда донишманд яшар эди. У кўплаб саволларнинг жавобини билар эди ва юзлаб кишилар унга маслаҳат сўраб келишарди. Шу мамлакатда бир йигит яшарди. У яқиндагина бола эди ва ўзининг ҳаёт йўлини эндигина бошлаган эди. Бироқ у ҳамма нарсизи биламан, ҳамма нарса қўлимдан келади ва ўзгаларнинг маслаҳатига муҳтож эмасман деб ўйларди. Бир куни у донишмандни чув туширмоқчи бўлди – капалакни ушлаб, кафтлари орасига олди ва донишманддан сўради:
- Менинг қўлимда тирик нарса борми ёки ўлик нарса?
Агар донишманд “тирик нарса бор” деса, кафтларини қисмоқчи ва капалакни ўлдирмоқчи эди ва шунда донишманд ноҳақ бўлиб чиқарди. Агар донишманд “ўлик нарса бор” деса, кафтларини очиб тирик капалакни кўрсатар ва донишманд бу ҳолда ҳам ноҳақ бўлиб чиқарди. Бироқ йигит донишмандга келиб ўз саволини берганида у диққат билан қаради-да, шундай деди:
- Ҳамма нарса сенинг қўлларингнинг орасида...
|
2- топшириқ. “Тугалланмаган гаплар”.
Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш бўйича тадбирлар ўтказилиш жараёнида таҳлилий сўровномалардан (анкеталардан, бунда бир қанча таклиф этилган вариантлардан нисбатан тўғрироғини тушунтириб бериш орқали, ёки танловни таҳлил қилиш орқали) фойдаланиш самара беради.
Кўрсатма: иштирокчиларга «Тугалланмаган гаплар» деб аталган жадвал – сўровномани тўлдиришни таклиф этинг (соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тасаввур).
Мен саломатлик ҳолати ... деб ҳисоблайман.
Менинг фикримча соғлом турмуш тарзи – бу .... деб ҳисоблайман.
Мен соғлом турмуш тарзини......лар орқали олиб бориш зарур деб ҳисоблайман.
Соғлом турмуш тарзининг бош белгиси – бу ...
Мен соғлом турмуш тарзини...ларда сақлаяпман деб ҳисоблайман.
Мен ....олиб боришни истар эдим.
Ҳар бир иштирокчининг соғлом (адекват, гармоник, тўғри) турмуш тарзини олиб бораётганини унинг ҳар битта фикрга берган баҳосига қараб ҳукм чиқарса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |