Кичик маъруза: “Турмуш тарзини рационал ташкил этишнинг аҳамияти”.
Ўз кунини оқилона ташкил этиш – бу ишга ҳам, дам олишга ҳам етарли даражада вақт ажратиш дегани. Вақтни шундай ташкил этиш лозимки, токим дарсларни “аъло”га бажариш, ўз севган машғулоти билан шуғилланиш, оилага ёрдам бериш, сайр қилиш, китоб ўқиш, телевизор кўриш ва шу билан биргаликда тетик ва бахтли бўлиб қолиш мумкин бўлсин. Вақт тақсимоти кун тартиби деб аталади. Кун тартибини сақлаш – саломатликка олиб келадиган энг қисқа ва самарали йўлдир. Агар инсон кун тартибига риоя этиб яшаса, у ҳамиша ҳамма нарсизи яхши ва сифатли қилишга улгиради, ҳеч қачон кечикмайди. Унда ҳамиша дам олиш учун ҳам, ишлаш учун ҳам, ўзи ёқтирган ишларни қилиш учун ҳам вақт топилади. Шунинг учун кун давомида унинг кайфияти кўтаринки бўлади.
Кун тартиби - бу ёшни ва саломатлик ҳолатини инобатга олган ҳолда кун давомида фаолиятнинг ва дам олишнинг барча турларига нисбатан вақтни тақсимлашдир ва у қуйидаги мажбурий компонентларни ўзида мужассамлаштиради: уйқу ва дам олишнинг давомийлиги ва қисқалиги; кун давомида тоза ҳавода бўлиш вақти; иш ёки ўқув фаолияти; бўш вақт ва жисмоний фаоллик; овқатланиш тартиби; шахсий гигиена.
Амалий қисм. “Кун тартиби”.
Кўрсатма: иштирокчиларга иккита тенгдошларнинг кун тартибини солиштириб қуйидаги саволга жавоб беришларини сўранг: “Булардан қайси бири ўз кунини бошқаради?”
Вақти
|
О.нинг кун тартиби
|
И.нинг кун тартиби
|
07.00
|
Уйқидан туриш
|
Уйқидан туриш
|
07.00-08.00
|
Юз, қўлни ювиш. Нонушта.
|
Бадантарбия. Юз, қўлни ювиш. Нонушта.
|
08.00-09.00
|
Телевизор кўриш
|
Вазифаларни бажариш
|
09.00-10.00
|
Коллежда шуғулланиш
|
Коллежда шуғулланиш
|
10.00-11.00
|
Коллежда шуғулланиш
|
Коллежда шуғулланиш
|
11.00-12.00
|
Коллежда шуғулланиш
|
Коллежда шуғулланиш
|
12.00-13.00
|
Тушлик
|
Дам олиш. Тушлик
|
13.00-14.00
|
Коллежда шуғулланиш
|
Коллежда шуғулланиш
|
14.00-15.00
|
Коллежда шуғулланиш
|
Коллежда шуғулланиш
|
15.00-16.00
|
Компьютерда ўйин ўйнаш
|
Сайр. Иккинчи тушлик
|
16.00-17.00
|
Вазифаларни бажариш
|
Спорт секцияларида шуғулланиш
|
17.00-18.00
|
Компьютерда ўйин ўйнаш
|
Спорт секцияларида шуғулланиш
|
18.00-19.00
|
Сайр
|
Кечки овқат
|
19.00-20.00
|
Кечки овқат
|
Вазифаларни бажариш
|
20.00-21.00
|
Дам олиш.Телевизор кўриш
|
Китоб ўқиш. Телевизор кўриш
|
21.00-22.00
|
Дам олиш.Телевизор кўриш
|
Уй ишлари. Дам олиш
|
22.00
|
Уйқу.
|
Уйқу
|
“Менинг куним”. Кўрсатма: иштирокчилардан ўз кунини ва уларга роҳат бағишлаётган нарсасини тасвирлаб беришини сўранг. Бу расм ёки коллаж ҳам бўлиши мумкин. Ишни муҳокама қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |