Солиқ юки ва унинг ўзгариши оқибатлари


Download 21.32 Kb.
bet1/8
Sana15.06.2023
Hajmi21.32 Kb.
#1479313
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
O\'rinov Javohir


Mustaqil ish


Mavzu: Солиқ юки ва унинг ўзгариши оқибатлари.
ФАН: МАКРОИҚТИСОДИЁТ


39- guruh
Bajardi: O'rinov Javohir Tekshirdi:____________________________


Режа:



  1. Солиқ юки моҳияти ва аҳамияти.

  2. Солиқ элементларининг таркиби.

  3. Солиқ имтиёзлари, уларнинг моҳияти ва турлари.



Солиқ элементлари ҳақида гап борганда кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими ҳақида сўз юритилади. Шу ўринда солиққа тортиш тизими ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, солиққа тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор тушунча бўлиб, аслида солиқ тизимига киради. Солиқ тизими солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса ушбу муносабатларни солиқларни ундириш бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига олади. Шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қонун йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуасидан иборат. Солиққа тортиш тизимининг моҳияти ҳарчан ўзгармас бўлиб кўринсада, унинг шакл-шамойили ва йўналиши давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатига, қолаверса солиқ сиёсатининг мазмунига боғлиқ бўлади. Чунки, солиққа тортиш тизими ўз ичига таркибан солиқ элементлари, солиқларни ташкил этиш тамойиллари ва усулларини олади, бу элементларнинг қай даражада талқин этилиши эса бевосита давлат сиёсатига боғлиқ бўлади. Масалан, солиқ элементларига кирувчи солиқ ставкасининг қайси турларининг кўпроқ а
мал қилиши, солиқ имтиёзларининг қай даражада белгиланиши, солиқларни ундиришни қайси усулларидан устуворлик билан фойдаланиш асосан ижро ҳокимияти фаолиятининг мазмунига боғлиқ. Бинобарин, шу маънода худди солиқларни вазифалари каби солиққа тортиш тизими ҳам ҳар бир давлатда ўзига хос тарзда амал қилиши ва ташкил этилиши мумкин.
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, давлат қонунчилиги билан белгиланган ва унинг махсус идоралари томонидан ундириладиган солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуига солиққа тортиш тизими деб аталади.
Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари эса солиққа тортишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва солиқни ундирувчи ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади.
Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ англаш учун иқтисодий воқеъликларни ҳар бир кичик гуруҳларини муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. Солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни изохлашга хизмат қилувчи яхлит тушунчадир. Солиқ элементлари тушунчаси солиққа тортиш тизимини муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади, яъни хулоса қилиб айтганда солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларни яхлит ҳолдаги ҳаракатини билдиради.

Download 21.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling