Солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоби Режа


-модда. Солиқдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти


Download 1.04 Mb.
bet4/7
Sana15.11.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1773991
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоби

208-модда. Солиқдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти
Қўшилган қиймат солиғидан, агар ушбу Кодекснинг 212-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса қуйидаги реализация қилиш оборотлари озод этилади:
10) шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир йўл ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари. Шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари жумласига йўловчилар ташиш бўйича автомобиль ва электр транспорти билан шаҳар доирасида муайян йўналишлар бўйича қатнов жадвалига биноан кўрсатиладиган хизматлар киради. Ушбу банднинг қоидалари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига кўра шаҳар йўловчилар ташиш транспортида ходимларни ишдан ва (ёки) ишга ташиш бўйича хизматларга, тадбирлар ўтказиш учун ташиш бўйича хизматларга, шу жумладан шаҳар ташқарисига ташишга ҳам татбиқ этилади
4. Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва унинг ҳисоби.
Фойдага солиқ солиш базаси қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:
Бу ерда:

ССБ – Солиқ солинадиган база;
СТФ – Солиқ тўлангунга қадар фойда (зарар) (“Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” – 2-сонли шаклнинг 240-сатри);
ТПЗ – Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст баҳоларда реализация қилишдан ва текин беришдан зарарлар;
ТММ – Солиқ тўловчи томонидан бошқа шахслардан текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар;
ИҲФ – Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорини шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси;
ЧХ – Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага киритиладиган харажатлар);
ДФ – олинган (олиниши лозим бўлган) дивидендлар;
И – имтиёзлар ва камайтириладиган суммалар.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling