Солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоби Режа


Download 1.04 Mb.
bet3/7
Sana15.11.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1773991
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоби

3. ҚҚС ҳисоб китоби
Хўжалик юритувчи субектлар тайёр маҳсулот, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар, мулкни ижарага бериш, уларни сотиш, бепул бериш ва бошқа сотиш операциялари бўйича ҚҚС тўловчи ҳисобланади.
Амалдаги ва солиқ сиёсати концепциясида белгиланган қўшилган қиймат солиғининг ставкалари:
солиқ солинадиган оборотнинг барча турлари бўйича (ички ва импорт)
15 фоиз
экспорт ва айрим турдаги ижтимоий аҳамиятдаги оборотлар учун
0 фоиз
Корхоналарда тайёр маҳсулот, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга тўғри келадиган ҚҚС суммаси белгиланган ставка (15 фоиз) бўйича иккита усулда қуйидаги формулалар асосида аниқланади:
(1) - усул. Солиққа тортиладиган айланма ҚҚСсиз белгиланганда:
Сққс = Сай х С / 100, (1)
бунда: Сққс - буюртмачилардан ундириладиган солиқ суммаси;
Сай - солиққа тортиладиган айланма;
С - қўшилган қиймат солиғи ставкаси.
(2)-усул. Солиққа тортиладиган айланмада ҚҚС ҳам ҳисобга олинганда:
Сққс = Тқ х С / (С + 100), (2)
бунда: Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган савдо қиймати.
Қўшилган қиймат солиғи элементлари
Солиқ солиш объекти - солиқ солинадиган оборот
Солиқ солинадиган база - реализация қилинаётган (иш, хизмат) қиймати (қўшилган қиймат солиғи киритилмайди)
Ҳисобот муддати:
    • микрофирма ва кичик корхоналар - чоракдан кейинги ойнинг 25-куни, йил якуни бўйича йиллик ҳисобот тақдим этиш муддатида
    • бошқа корхоналар - ҳар ойдан кейинги ойнинг 25-куни, йил якуни бўйича йиллик ҳисобот тақдим этиш муддатида

    • Тўлов муддати - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатида


Қуйидаги оборотлар бўйича ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилади:
товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно);
чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаётган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шахсий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарларга;
халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатиладиган хизматлар (транзит юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш, йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш);
сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларга.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling