“Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси


Download 10.38 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi10.38 Kb.
#1791261
TuriКодекс
Bog'liq
1 2 mavzu O\'zbekiston Respublikasining soliq tizimiga umumiy tavsif

“Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси

  • 1-мавзу: Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимига умумий тавсиф

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар

  • Солиқ кодекси солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

  • Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Кодексдан ва қабул қилиниши Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.
  • Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

7-модда. Солиқ солиш принциплари

  • Солиқ солиш мажбурийлик, аниқлик ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги, адолатлилик, солиқ тизимининг ягоналиги, ошкоралик ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципларига асосланади.

16-модда. Солиқлар ва йиғимлар

  • Солиқ деганда Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.
  • Йиғим деганда бюджет тизимига Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.
  • Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.

17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
  • 1) қўшилган қиймат солиғи;
  • 2) акциз солиғи;
  • 3) фойда солиғи;
  • 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • 5-1) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи;
  • 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • 7) мол-мулк солиғи;
  • 8) ер солиғи;
  • 9) ижтимоий солиқ.

17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади.
  • Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
  • Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.

18-модда. Махсус солиқ режимлари

  • Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги
  • махсус солиқ режимлари белгиланади:
  • 1) айланмадан олинадиган солиқ;
  • 2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
  • 3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
  • 4) Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби.

18-модда. Махсус солиқ режимлари

  • Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.
  • Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.

Меъёрий ҳужжатлар

  • 09.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» Қонуни, қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилинган сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган.
  • 30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор.
  • 11

Меъёрий ҳужжатлар

  • 25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида» Қонуни, қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 декабрда қабул қилинган сенат томонидан 2019 йил 18 декабрда маъқулланган.
  • 30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор.
  • 11
  • 12
  • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
  • 28

Download 10.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling