Солиқларнинг иқтисодий моҳияти деганда нимани тушунасиз?
Download 0.72 Mb.
|
Xaydaraliyeva Nozima.17.59Soliq. 1
Солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ тушунча булиб, давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки фаолияти иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда жамиятни норентабел (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади. Савол Солиқлар белгиларининг моҳиятини тушунтириб беринг. Жавоб. У ёки бу иқтисодий категориянинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун унга хос умумий белгиларни аниқлаш лозим бўлади. Масалан, кредит иқтисодий категория сифатида муддатлилик, қайтаришлик, муайян миқдорда устама ҳақ (фоиз) тўлаш каби умумий белгиларга эгаки, ушбу белгилар кредит категорияси моҳиятини кенгроқ ёритиш учун хизмат қилади. Худди шу каби солиқ категорияси ҳам бир қатор ўзига хос белгиларга эгаки, ушбу белгилар солиқларнинг бошқа тўловлардан фарқлаш учун хизмат қилади. Савол Солиқларнинг фискал функциясини тушунтириб беринг? Жавоб. Солиқларнинг асосий функцияси — фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгинамаданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал opган, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш солиқлар фискал функциясининг энг муҳим элементи ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан фискал функциянинг аҳамияти ошиб боради. Ишлаб чиқариш ижтимоий тусдалигининг чуқурлашиши фан-техника тараққиётининг ривожланиш муносабати билан асосан солиқлар ҳисобига шакллантириладиган молиявий ресурслар оқимини кўпайтиришнинг реал зарурати юзага келади. Давлат иқтисодий ва ижтимоий тадбирларга кўпроқ эътибор берган сари кўп молиявий ресурсларни сарфламоқда, лекин солиқ тизими ўзининг фискал функцияси вазифаларини бажариши жараёнида ишлаб чиқариш ўсишига, жамғариш жараёнига халал бермаслиги, ижтимоий адолатни бузмаслиги ҳамда халқ хўжалигининг умумий тузилмасида бузилишлар ва четга чиқишлар содир бўлишига йўл қўймаслиги, бозор жараёнига путур етказмаслиги керак. Солиқларнинг ушбу функцияси орқали ҳосил бўладиган пул ресурслари давлат фонди (давлат бюджети) орқали қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади. Жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад олувчи шахслар учун прогрессив ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад оладиган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларни бир қисми қайта тақсимланади. Бундай ёндашувлар солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қўшилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа юқори прогрессив ставкалар бўйича тортилади. Солиқларнинг кўпчилиги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда жойларда корхоналар фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитларини ўзгартиришга мажбур этиб, молиявий ресурсларни макродаражада қайта тақсимлашга олиб келади. Бу ỹринда функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кỹрсатиши учун моддий шароит яратилади, ҳозирги вазиятда эса бутун бозор хỹжалиги тизими ишлаб туриши учун моддий имконият вужудга келтирилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бỹлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ỹз даромадлари манбаига эга бỹлмаган қисмини (кỹпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланиши таъминлаш учун ỹзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал кутубхона, театрлар, музейлар, кỹплаб ỹқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш жараёни рỹй беради. Савол Солиқларнинг тартибга солувчилик функциясини тушунтириб беринг? Жавоб. Солиқларнинг тартибга солувчилик функциясини - Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функцияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчилик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайин «солиқ муҳитиªни яратади. Ушбу функция орқали солиқ тизимига таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармоянинг биртармоқдан солиқ муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек, аҳолининг тўловга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради. Солиқларнинг тартибга солувчи сифатидаги функциясининг аҳамияти бозор шароитида ўсиб боради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йўқ бўлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилотª тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади. Савол Солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини тушунтириб Жавоб. беринг? Солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини- Рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради. Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали давлат иқтисодиёт тараққиётини таъминлайди, бу билан фискал функцияни бажариш учун базани кенгайтиради, ишлаб чиқаришни солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали қўллаб-қувватлаб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш билан солиқ юкини кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши таъминланади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling