Сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси


Тарафларнинг мажбуриятлари


Download 28.08 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi28.08 Kb.
#1542416
1   2   3   4   5
Bog'liq
33-0349

Тарафларнинг мажбуриятлари


    1. Буюртмачи мажбур: тўлиқ олдиндан тўловни амалга оширишни; керакли техникавий ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишни; ижрочига меъёрий ҳужжатда кўзда тутилган миқдордаги маҳсулот намунасидан танлов амалга ошириш имконини беришга; ижрочининг сўровига кўра, ушбу шартнома доирасида топшириқни амалга ошириш учун керакли қўшимча маълумотларни тақдим этишга; кўрсатилган хизматлар далолатномасини имзолаши ёки ушбу шарноманинг 3.4.б.да ўрнатилган муддатларда, хизматлар натижаларини қабул қилишни асосланган рад этишини тақдим этишни;- ижрочи томонидан тайёрланган натижаларни олишни.

    2. Ижрочи мажбур: буюртмачига хизматлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши, ҳар бир юзага келадиган масала бўйича ўз вақтида маълумот бериши; буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотларни овоза қилмаслик, ва маълумотлар маҳфийлигини таъминлаш; ушбу шартнома билан кўзда тутилган хизматларни ўрнатилган муддатларда амалга ошириш; буюртмачига ҳисоб-фактурани ёзиб бериш ва хизматлар натижаларини тақдим этиш.
  1. Тарафларнинг жавобгарлиги


5.1. Шартнома талабларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларга Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
  1. Низоларни ҳал этиш тартиби


    1. Ушбу шартнома бўйича низолар Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан ҳал қилинади.
  2. Форс-мажор


    1. Агар мажбуриятларни бажармаслик тарафларнинг истак-ҳоҳишларига боғлиқ бўлмаган (уруш ҳаракатлари, табиий офатлар, ҳукумат қарорлари), ваколатли органлар томонидан ҳужжатлар асосида тасдиқланган, форс-мажор ҳолатлар натижасида юзага келган бўлса, тарафларнинг хеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаганлик учун жавобгар бўлмайдилар.
  3. Амал қилиш муддати


    1. Ушбу шартнома икки тараф имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар ўз мажбуриятларини бажаргунларига қадар амал қилади. Шартнома буюртмачидан тўлов тушмаганлиги сабабли ижрочи томонидан бир тарафлама бекор қилиниши бундан мустасно.

  4. Download 28.08 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling