Сон меҳнат шартномаси (контракт)
Download 19.14 Kb.
|
Меҳнат шартномаси (контракт)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш берувчи: Ходим
________ -сон МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ) Тошкент шаҳар 2023 йил «___» ______________ «ФФФ» МЧЖ (кейнги ўринларда «Иш берувчи» деб юритилади) номидан Устав асосида иш юритувчи А.А. Абдуллаев бир томондан, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Хтирчи кўчаси, 69-уйда яшовчи, Тошкент шаҳар Хамза тумани ИИБ, томонидан 2013 йилниг «03» июнида берилган АА №1864369 паспорт эгаси Mirtursunov Alisher Toxir o’g’li (кейинги ўринларда «Ходим» деб юритилади) иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик: 2. Ходим Mirtursunov Alisher Toxir o’g’li, Савдо агенти лавозимига ишга қабул қилинади. 3. Шартнома асосий иш жойи ҳисобланади. 4. Шартнома муддати номуайян муддатга тузилган. 5. Синов муддати 3 ой 7. Ходимнинг мажбуриятлари: а) меҳнат ва технология интизоми (ички меҳнат тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги қоидалар)га риоя қилиш; б) иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш; в) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш; г) лавозим йўриқномаларига риоя қилиш; д) ЯТММ, ММ билан назарда тутилган малака мажбуриятларига риоя қилиш; е) қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш; ж) жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш; з) ходим томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар. Корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларни улгуржи сотувчи ёки чакана савдо нуқталарига товарлар учун шартномалар тузиш ва уларни етказиб бериш, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни назорат қилиш ишлари бўлган ишларни амалга ошириш 8. Иш берувчининг мажбуриятлари; а) ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ва маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш; б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш; в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаш; г) хавфсиз ва самарали меҳнат учун шарт-шароитлар яратиш, ходимни ўқитиш, унга меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароити тўғрисида йўл-йўриқ бериш; д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш; ж) қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш; з) жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш; и) иш берувчи томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар: Иш берувчининг мажбуриятлари 9. Иш куни режими 9-00 дан 16-00 гача 10. Меҳнат ҳақи тўлаш. Ходимга қуйидагича ҳаҳ тўлаш белгиланади: а) 1000000 (бир миллион) сўм б) амалдаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар қуйидаги миқдорларда: Етказиб берилган товарлар учун қўшимча 5% бонус Етказиб берилган товарлар учун қўшимча 5% бонус в) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиган қўшимча ҳақ, устама, мукофот, тақдирлашлар ва рағбатлантирувчи турдаги бошқа тўловлар; Етказиб берилган товарлар учун қўшимча 5% бонус Етказиб берилган товарлар учун қўшимча 5% бонус 11. Ходимга: а) асосий таътил (меҳнат таътили) 21 кун иш кунидан; б) қўшимча таътил 12 кун иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади. 12. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган бошқа шартлари. Томонларнинг манзиллари ва имзолари: Иш берувчи: Ходим:
Download 19.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling