сонли ижара шартномаси шахрисабз шаҳри 2021 йил 01 январ


ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 20.01 Kb.
bet3/4
Sana07.01.2023
Hajmi20.01 Kb.
#1083077
1   2   3   4
Bog'liq
ijara shartnoma

7. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. “Ижарага олувчи” мазкур Шартнома бўйича қуйидаги мажбуриятларга эга:


- ижара ҳақини тўлаш бўйича муддат ўтказиб юборилган тақдирда ҳар бир муддати ўтказиб юборилган кун учун тўланмаган ижара суммасининг 0,1 % миқдорида пеня тўлаш;
- ижара объектига етказилган зарар учун моддий жавобгар ҳисобланади.
7.2. “Ижарага берувчи” мазкур Шартнома бўйича қуйидаги мажбуриятларга эга:
- шартноманинг 2.2-бандида қайд этилган талабларни бузган тақдирда ижара суммасининг 0,1 % миқдорида пеня тўлаш;
7.3. Томонлар мазкур Шартнома шартларини бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


8. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

8.1. Агар бажарилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган енгиб бўлмас ҳолатлар (форс-мажор) натижасида имкони бўлмаса, томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўзларининг ҳар қайси мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаганликлари учун жавобгар бўлмайдилар.Форс-мажор ҳолатларига сув тошқинлари, ер қимирлаши ва бошқа табиий ҳалокатлар, шунингдек, эпидемиялар, ёнғинлар, портлашлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мазкур Шартнома ижросига бевосита таъсир кўрсатган қарорлари киради.


8.2. Агар “Ижарага олувчи” томонидан ўзининг мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаслик ҳолати икки ойдан ортиқ мавжуд бўлса, “Ижарага берувчи” шартномани бир томонлама тугатиш ҳуқуқига эга.


9. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

9.1. Томонлар ушбу шартномани бажариш чоғида юзага келадиган низоларни музокаралар йўли билан ҳал этадилар. Низоли масалаларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаганда Томонлар жавобгар жойлашган ҳудуддаги иқтисодий судга мурожаат қилади.


Томонларнинг бир-бирларига талабномаларини кўриб чиқиш муддати 15 кун этиб белгиланади.
10.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилган ҳамда Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқийдир.
10.3. Ушбу шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
10.4. Ушбу шартнома имзолангандан сўнг у билан боғлиқ бўлган аввалги музокаралар ва хат-хабарлар ҳақиқий эмас ҳисобланади.
10.5. Мазкур шартномада назарда тутилмаган барча ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва ижарага тааллуқли амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.



Download 20.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling