сонли ижара шартномаси шахрисабз шаҳри 2021 йил 01 январ


Download 20.01 Kb.
bet1/4
Sana07.01.2023
Hajmi20.01 Kb.
#1083077
  1   2   3   4
Bog'liq
ijara shartnoma


___–СОНЛИ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ


Шахрисабз шаҳри 2021 йил 01 январ

Фуқаро Махманазарова Ойша (кейинги ўринларда "Ижарага берувчи") бир томондан ва“Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Шахрисабз филиали(кейинги ўринларда "Ижарага олувчи") номидан ишончнома асосида иш юритувчи Т.Ғ.Рахимов иккинчи томондан, биргаликда “Томонлар” деб аталувчилар мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:





  1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. “Ижарага берувчи” Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шаҳри, Тепарлик МФЙ Аспи жаллоб кўчасида жойлашган, кейинги ўринларда “ижара объекти ” деб юритиладиган нотурар жойини “Агробанк” АТБ Шахрисабз филали Арабон минибанкига мижозларга банк хизмати кўрсатиш мақсадида фойдаланиш учун “Ижарага олувчига” ижарага беради. "Ижарага олувчи" эса уни қабул қилиб олади.


Ижарага берилаётган Ижара объектининг умумий майдони 30,0 (уттиз) кв.мни ташкил этади ва минибанкка банк хизмати кўрсатишга мулжалланган 1та хонадан иборат. Ижарага олинаётган бинода алкоголли маҳсулотлар шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган буюмларни олиб кириш, сақлаш тақиқланади.
1.2. Ижара объектининг ижарага топшириш пайтидаги ҳолати “яхши”.


2. ОБЪЕКТНИ ИЖАРАГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ

2.1. Ижара объектини қабул қилиш – топшириш томонларнинг вакилларидан ташкил топган комиссия томонидан амалга оширилади.


2.2. Томонлар ўзларининг вакилларини тайинлашлари ва мазкур Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб 5 кун мобайнида ижара объекти “Ижарага берувчи” томонидан топширилиши ва “Ижарага олувчи” томонидан қабул қилиб олиниши лозим.
2.3. Ижара объекти қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб ижарага топширилган бўлиб ҳисобланади.


3. ИЖАРА МУДДАТИ

3.1. Ижара муддати 2022 йил 31 декабрь кунига қадар тузилади.


3.2. Ижара муддати фақат томонларнинг келишувига кўра қисқартирилиши ёки узайтирилиши, бекор қилиниши мумкин.



Download 20.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling