Сонли Оферта шартномаси Тошкент шахар


Download 280.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana25.04.2023
Hajmi280.45 Kb.
#1399060
TuriКодекс
  1   2   3   4   5
Bog'liq
aferta



20000000000
-сонли Оферта шартномаси 
 
Тошкент шахар 
 
 
 
 
 
 
 
 
00.00.2023 йил 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375-моддаларига мувофиқ ушбу шартнома бир 
томондан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - «АГЕНТЛИК»), бошқа 
томондан жисмоний/юридик шахс («АРИЗА БЕРУВЧИ») нинг куйидагилар тўғрисидаги таклифидир: 
1. Умумий қоидалар 
1.1. 
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 370-моддасига мувофик агар куйида 
кўрсатилган шартлар кабул килиниб, хизматлар учун тўлов амалга оширилса, кабул килувчи юридик ёки 
жисмоний шахс Ариза берувчига айланади. 
1.2. 
Оферта шартномасини тўлик ва сўзсиз кабул килиш (таклиф маъкулланиш) пайтида Агентлик 
томонидан Ариза берувчидан карантин рухсатномасини олиш учун ариза (кейинги ўринларда - ариза) 
электрон ҳужжат кўринишида кабул килинади ва карантин рухсатномасини олиш тўғрисидаги ариза кўриб 
чикилганлиги учун йиғим ундирилади. 
1.3. 
«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофик электрон 
ҳужжат шаклидаги ариза коғоз ҳужжатга тенг бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-
сонли карори билан тасдикланган «Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин 
рухсатномасини бериш тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-иловасига мувофик маълумотлар батафсил баён 
этилиши, шунингдек Ариза берувчининг электрон ракамли имзоси билан тасдикланган бўлиши лозим. 
1.4 Ариза берувчи Оферта шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) шартлари билан танишиб 
чиккач, http://www.singlewindow.uz. манзили бўйича электрон ариза юборади. Ариза берувчи Шартномада 
белгиланган тўлов микдорини тўлагандан сўнг унинг аризаси фаоллаштирилади. 
1.5. 
Ариза берувчи Шартномани белгиланган тартибда кабул килиб, шартнома матнида келтириб 
ўтилган шаклдаги барча шартлар билан танишиб чикканлигини, рози бўлганлигини ҳамда тўлик ва сўзсиз 
кабул килганлигини тасдиклайди. 
1.6. 
Ариза берувчи ушбу ҳужжатнинг 2-бандида кўрсатилган тартибда Шартномани кабул килади ва 
унда белгиланган шартлар асосида Шартнома тузилишига розилик билдиради. 
1.7. 
Шартнома чақириб олинмайди. 
1.8. 
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 367-375-моддалари ва «Электрон ҳужжат 
айланиши тўғрисида»ги, «Электрон ракамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига 
мувофик Шартномада Ариза берувчининг муҳри ва / ёки имзоси талаб этилмайди хамда шунга асосан ўз 
юридик кучини саклаб колади. 

Download 280.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling