Сонли Оферта шартномаси Тошкент шахар


 Коррупцияга қарши қўшимча шартлар


Download 280.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana25.04.2023
Hajmi280.45 Kb.
#1399060
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
aferta

4. Коррупцияга қарши қўшимча шартлар 
4.1. Тарафлар оферта тузишда, офертанинг амал қилиш муддатида ва ушбу муддат тугаганидан сўнг, 
оферта билан боғлиқ коррупциявий ҳаракатлар содир қилмасликка келишиб оладилар. 
4.2. Тарафлар Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатасининг 
2021 йил 12 ноябрдаги 1/4671, 01-19/7284, 7/01-08-9544-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Хўжалик 
юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсивий характерга эга бўлган 
коррупцияга қарши қўшимча шартлар” (кейинги ўринларда - коррупцияга қарши қўшимча шартлар)га 
мувофиқ коррупциянинг олдини олиш чораларини тан олади ва уларга риоя этилиши бўйича ҳамкорликни 
таъминлайдилар. 
4.3. Ҳар бир тараф оферта тузилган пайтда бевосита ўзи ёки унинг ижроия органлари, мансабдор 
шахслари ва ходимлари томонидан шартнома билан боғлиқ муносабатлар юзасидан қонунга хилоф равишда 
пул, моддий қийматликлар берилмаганлигини, шартнома тузилиши эвазига норасмий пул ёки бошқа моддий 
қийматликлар олинишига йўл қўйилмаганлигини, таклиф этилмаганлигини, уларни беришга ваъда 
қилинмаганлигини, шунингдек моддий ёки ҳар қандай турдаги имтиёз, устунликлар олинмаганлигини 
(келажакда бу турдаги ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида таассурот қолдирилмаганлигини) 
кафолатлайди.
Тарафлар, улар томонидан шартнома доирасида жалб қилинган шахсларнинг (ёрдамчи пудратчи 
ташкилотлар, агентлар ва тарафлар назорати остидаги бошқа шахсларнинг) юқоридаги ҳаракатларни содир 
этмаслиги юзасидан оқилона чоралар кўради. 
4.4. Тарафлар уларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар томонидан 
коррупцияга қарши белгиланган мажбуриятлар бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар берилганлиги учун 
уларга тазйиқ ўтказилмаслигини кафолатлайдилар. 
4.5. Агар бир тарафга бошқа тарафнинг коррупцияга қарши қўшимча шартларнинг 4 ва 5-бандларида 
белгиланган мажбуриятларнинг бузилишига йўл қўйилганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи тарафни бу 
ҳақда зудлик билан хабардор қилиши ва ушбу тарафдан оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилишини 
ва амалга оширилган ишлар юзасидан унга хабардор қилишини талаб қилиши шарт. Тарафнинг талаби 
бўйича иккинчи тараф томонидан қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича оқилона муддат ичида 
тегишли чоралар кўрилмаган ёки кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилмаган тақдирда, ушбу тараф 
зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли. 

Download 280.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling