Сонли шартнома Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш учун


Download 37.99 Kb.
bet1/8
Sana14.02.2023
Hajmi37.99 Kb.
#1197547
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Договор на оказание услуг юридическим лицам


Тариф қиймати:
Сув 1 м3 ________ (+НДС15%+50 сўм) сўм
Оқава 1 м3_________ (+НДС15%+50 сўм) сўм


__________________-сонли шартнома
Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш учун
Тошкент ш. «_____»____________202___й.
Ушбу шартнома МЧЖ «Мусаффо Оби Хаёт» корхонаси , кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб юритилади. Низом асосида фаолият юритувчи __________________________________________________________________________________________________________________________, (Ф.И.Ш.)
шахсида, бир томондан ва кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилувчи __________________________________________________________
_____________ асосида иш олиб борувчи директор _______________________________________________________________________________,
(Ф.И.Ш., лавозими)
иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида тузилди:


I.Шартнома предмети
1.1. «Таъминотчи» «Истеъмолчи»ни O’zDSt 950: 2011 «Ичимлик суви, гигиеник талаблар ва сифат назорати» амалдаги стандартига мувофиқ равишда барқарор таъминлайди. Ушбу стандарт назорат Давлат санитария-эпидемиология назорати томонидан амалга оширилиб, сув қувурлари тариф қийматида (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш-технологик эҳтиёжларга йўналтиради. «Истеъмолчи»нинг маиший-хўжалик ва ишлаб чиқариш-технологик эҳтиёжлари учун суткасига зарур бўлган ________ м3 ичимлик сувини тариф нархларда (ҚҚС инобатга олган ҳолда)етказиб беради ҳамда оқова сувларни қабул қилиб олади.
1.2. «Истеъмолчи» ўрнатилган муддатлар ичида “Таъминотчи”га кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.3. Тарафлар ушбу шартноманинг сув таъминоти ва оқава сувини чиқариш бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га (кейинчалик матнда – Қоидалар деб юритилади), ва Тошкент вилояти хокимнинг 2019 йил 13 мартдаги № 200-сонли қарорига, унга мувофиқ тарифга , 1 м3 сув учун ва канализация хизматларига ҳам 1 м3 50 сўм маҳсус устама ҳақ жорий этилган ҳамда “Таъминотчи” томонидан тақдим қилинган коммунал сув етказиб бериш ва окава сув чиқариш тизимига уланиш учун рухсат этувчи ҳужжатларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
1.4. «Истеъмолчи» ушбу шартномага, унинг тасарруфидаги барча объектларининг (филиал ва суб-истеъмолчиларнинг) дислокациясини, уларнинг сувга эҳтиёжи ва шаҳар сув тизимига уланишдаги эҳтиёжини, етказиб беришнинг миқдори ва қувур диаметрларини кўрсатган ҳолда, кадастр нусхасини тақдим қилади,“Таъминотчи”ни ўз вақтида сув ўтказиш-оқава хўжалигидаги, банк маълумотлари ва юридик манзилидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилади.



Download 37.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling