Спорт машғулотининг назарий асослари
Download 1.76 Mb.
|
спорт маш наз ва мет. САЛОМОВ Р 2005
5.2. СПОРТ МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ
ВОСИТАЛАРИ Инсоннинг ҳаракат фаолияти асосида ҳаракат вазифаларини бажариш усули сифатидаги ҳаракат кучи ётади. Спорт машғулот-ларининг воситалари-спортчини маҳоратига тўғридан-тўғри ёки бевосита таъсир кўрсатувчи ҳар хил жисмоний машқлардир. Спорт машғулотларини воситалар тизимига аниқ спорт турини, мутахас-сислик спорт предмети бўлиб ҳисобланадиган машқлар танланади. Умумий жисмоний тайёргалик машқлари ҳаракат фаолияти-нинг вазифаларини ҳал этиш воситаларидир. Ҳаракат кучи макон-даги ҳаракат шакли (ҳаракат)) ва ҳолатлар (вазият) иборат бўлиши мумкин. Қўйилган вазифаларга кўра ҳаракат кучи маиший, меҳнат, ўқув ёки спорт характерига эга бўлиши мумкин. Агар биз юриб кетаётган транспортга (масалан автобусга) етиб чиқиб олиш учун югурсак, унда ҳаракат кучи сифатидаги югуриш маиший йўналишга эга бўлади. Агар биз югуриш техникасини яхшилаш, ёки чидамлилик, тезликни ошириш мақсадида югурсак, унда ҳаракат кучи сифатидаги югуриш спорт йўналишига эга бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ҳаракат кучи жисмоний машқ ҳисоб-ланавермайди, фақат кўп марта такрорлаш йўли билан жисмоний такомиллашиш ёки спорт тайёргарлиги вазифасини ҳал этувчиларигина жисмоний машқ доирасига кириши мумкин. Жисмоний машқлар бир (эгилиш, ўтириш ва ҳ.к) ёки бир қатор ҳаракатлардаги (ўйинлар, гимнастика машқлари ва бошқ,) иборат бўлиши мумкин. Спорт машқлари ҳаракат кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштириш ёки спортчининг функционал имкониятини оширишга қаратилади. Ҳap иккала ҳолатда ҳам бу спортчига тақдим этилаётган ишга мослашиш (танани ҳаракат фаолиятига кўникиши) қонунияти бўйича амалга ошади. Жисмоний машқларни бажариш пайтида киши танасида рўй берадиган ўзгаришлар машқ самараси сифатида белгиланади. Машқ бажаргандан кейин танада қоладиган ўзгаришлар изли машқ самараси сифатида белгиланади. Машғулотлар, изли машқ самараларининг маълум даврини умумлаштириш якуний ёки машқ самараси сифатида белгиланади. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling