Спорт машғулотининг назарий асослари


Допинг - назоратини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби


Download 1.76 Mb.
bet84/89
Sana21.04.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1370386
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
спорт маш наз ва мет. САЛОМОВ Р 2005

Допинг - назоратини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби.
Допинг - назорати ман этилган дори - дармонларни (допинг-ларни) спортчилар томонидан қабул қилиниши олдини олишга йўналтирилган тадбирлар комлекси дастурининг бир қисми ҳисоб-ланади. Допинг назоратида бажариладиган ишлар тартиби қуйидаги босқичлардан иборат: текшириш учун биологик наму-налар олиш, олинган намуналарни физико - химявий ўраганиш ва хулосаларни расмийлаштириш, бузғунчиларга керакли жазолар қўллаш.
Мусобақа вақтида спортчи тартибга кўра допинг- назоратидан ўтиш лозимлигини ҳақида билдириш хати олади. Допинг - назоратини қатъий равишда ғолибалр 1, 2, 3 - ўринларни эгаллаганлар, ҳамда бир ёки бир нечта совринли ўринларни эгал-ламаганлар қуръа бўйича танлаб олинган. Мусобақа ўйинларидан бир дориворлар ўзининг таркибида оз бўлсада ман этилган моддалрни туиш мумкин, жумладан, солутан. Регламент бўйича допинг - назорат текшириш ўтказишига А - намуна ишлатилади, шу билан бирга текшириш биологик намуна олингандан сўнг 3 суткадан кейин кеч қолдирмасдан ўтказилиши лозим. Таъқиқланган дориворлар топиб олинган ҳолда В - намуна ҳам очилиб текши-рилади. В-намунани очишда спортчининг ўзи ёки унинг ваколатлик жинси қатнашиши мумкин. Агарда В - намунада таъқиқланган моддалар топилса, спортчига тегишли жазо санк-циялари қўлла-нилади. Борди-ю В - намунада таъқиқланган моддалар борлиги тасдиқланмаса у ҳолда А - бионамунанинг текшириш натижалари бекор қилиниб спортчига ҳеч қандай жазо санкциялари қўлланил-майди.
Спортчининг допинг назоратидан ўтишдан бош тортиши ёки унинг натижаларини қалбакилаштириш натижарини бузиб кўрса-тишга йўналтирилган барча манупуляцияларни ўз ичига олади. Жумладан, сийдикни алмаштириб қўйиш имкониятларини (катети-ризация ав сийдик пуфакчасига таъқиқланган препарат-лардан холис бўлган сунъий ёки табиий бошқа сийдикни юбориш: микро котейинлардан фойдаланиш: допингларни идинтификациясини қийинлаштирадиган араматик бирикмаларни юбориш ёки қўшиб қўйиш ва ҳ.к.). Таъқиқланган манупуляцияларга баъзи бир хирур-гик операциялар ҳам киритилади жумладан, тери остига йўлдош тўқимасини тикиб қўйиш.
Допингларни аниқлаш учун қўлланилаётган сийдик бионамуналарни тешириш физико - химявий услублари (хромата-графия, масспектромитрия, радиоиммунитет анализи, иммуна-фермент анализи ва ҳ.к.) жуда кам юқори даражада сезгир ва допинг дармонлар ав уларнинг ҳосилаларини компьютер ёрдамида идентификация қилишни ўз ичига олади. Бундай услублар жуда кам юқори аниқлик билан спортчиларни кейинги ҳафта ёки кейинги ой мобайнида қабул қилган допинг моддаларини қолдиқлари ёки уларнинг парчаланиш махсулотларини аниқлаб бера олади. Булардан ташқари, шундай методлар ҳам борки, улар ёрдамида «қон допинги» деб аталмиш спортчига ўзининг бошқа кишининг қонини мусобақа олдидан қўйилганини ҳеч бир хатосиз аниқлаш мумкин.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling