Спорт машғулотининг назарий асослари
Спорт тайёргарлиги тизимида тренажёрлар
Download 1.76 Mb.
|
спорт маш наз ва мет. САЛОМОВ Р 2005
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи гуруҳга
- Иккинчи гуруҳ
- Учинчи гуруҳга
- 7.9 Спортчини тайёрлашда илмий таъминлаш
7.8. Спорт тайёргарлиги тизимида тренажёрлар.
Тренажёрлар билан жиҳозланган залларда тренеровка қилиш ҳар хил жисмоний сифатларни ривожлантиришга, техник кўник-маларини такомиллаштиришга аниқ назорат қилиш шароити, тренеровка юкламаси параметрлари ва бошқаларга самарали ёрдам кўрсатади. Спорт амалётида қўлланилаётган тренажёрларни 5 та асосий гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга - енгиллаштирилган лидирлик тамойилида ишловчи тренажерлар киради. Бу тренажёрларда табиий ҳолда натижага эриша олмаган спорт машқлар ва элементларини бажариш имконияти туғилади. Бу тренажёрлар спортчига ҳаракат тузилиши фазовий, вақт, динамик ва ритмик харакатеристкаларини аниқ ифода этишга ёрдам беради. Иккинчи гуруҳ - тренажёрларга ҳар хил лидирлик қилувчи спортчини берилган тезликда югириши ёки белгиланган суръат ва ритм ҳаракатини тез ўрганишга ёрдам берувчилар киради. Масалан, Циклик спорт турларида кўпинча светолидерлар машғулот бўлакларини ва аниқ тактика қўйиш учун ишлатилади. Бошқа спорт турларида ҳам хар хил товуш, свет ёниб спортчига ишни шиддати, вақти амплетудаси тўғрисида хабар беради. Учинчи гуруҳга - жисмоний сифатларни техник такомил-лаштириш билан қўшиб олиб борилган тренажёрлар киради. Масалан, эшкак эшиш тренажёрлари. Тўртини гуруҳга - тезкор куч машқларини оптималлаш-тирувчи тренажёрлар киради. Бу мақсадда ҳар хил пружинали блок ричаг маятникка ўхшаган тренажёрлардан фойдаланилади. Бешинчи гуруҳга – «Ноутилус» типидаги бир вақтда кучни ва суякларни бўғинлар ўртасидадаги харакатчанлигини оширади. Махсус эксцентлик мослама юкламани аста - секин ўзининг куч имкониятига қараб ошириб боради. Булардан ташқари спортчиларни кучи, юкламани қандай қабул қилиш организмини функционал щолатини аниқловчи ҳар хил диогностик приборлардан фойдаланилади. Масалан, «спорт 4», «соат» артериал босимни ўлчайдиган ва бошқалар. 7.9 Спортчини тайёрлашда илмий таъминлаш Ўз вақтида илмий техник ривожланишни амалиётга киритиш, кўпинча спортчини тайёрлашни натижасига таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда илмий гуруҳ мажмуасига (ИГМ) кирувчи олимлар спорт натижасини кўтариш билан спорт фанини ҳам бойитиб боришади. Машғулот жараёнини илмий таъминлаш тизимида қуйидаги асосий йўналишлар белгиланган. 1. Тайёргарликни такомиллаштириш ва материал техник асосини такомиллаштириш. 2. Машғулот жараёнида ҳар хил тузилиш бирлигини ража-лаштиришни оптималлаштириш. (тренеровкани алоҳида кунлари, микро - мезоцикллар, даврлар ва макроцикллар, кўп йиллик тайёр-гарликни босқичлари). 3. Айрим спортчилар ва командани спорт ютуқларини башорат қилиш. 4. Машғулот жараёнида индивидуал чамалаш бўйича тавсифлар ишлаб чиқиш, тайёргарлиги ва мусобақа фаолиятига ташхис қўйиш ва моделлаштириш. Мусобақа фаолиятини режалаштиришни оптималлашти-риш. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling