Спорт машғулотининг назарий асослари
Назоратнинг турлари ва мазмуни
Download 1.76 Mb.
|
спорт маш наз ва мет. САЛОМОВ Р 2005
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жорий назоратда қуйидагилар аниқланади.
Назоратнинг турлари ва мазмуни.
Спорт машғулоти жараёнини обьктив равишда бошқариш учун, спортчи функционал машғулотининг узоқ давом этиши даво-мида натижаларни ҳолатини ўзгаришини баҳолаш (босқичдаги ҳолати) Спорт назариясида уч хил турдаги назоратни фарқлаш қабул қилинган. 1. Босқичли 2. Жорий 3. Оператив Босқичли назоратда қуйидагилар аниқланади: 1. Спортчининг ҳолатини, нисбатан узок вақт машғулот таьсири остида ўзгариши: 2. Кейинги макроцикл ёки машғулот даври учун ишлаб чиқилган ишланмалар. Шунга биноан босқичли назорат жараёнида, тайёргарлик даражасининг ривожланишини ва ҳар хил томонларини баҳолаш. Бунда тайёргарлик юзасидаги камчиликларни ва келгусида тако-миллаштириш йўллари аниқланади. Шунга нисбатан, машғулот жараёнини индивидуал режа асосида тузилиши ва алоҳида маш-ғулот даври ёки бутун макроцикл учун тузилади. Жорий назоратда қуйидагилар аниқланади. Микроцикллар ва алоҳида машғулот машҳулотлари ҳамда уларнинг серияларидаги меъёрларга спортчи организмининг реакцияси аниқланади. Натижада, алоҳида машғулотлар мезо-цикллар ва макроцикллар ўртасида дам олишади. Спортчи организмининг керакли мослашувига мажмуий шароит яратади ва керакли йўналиш беради. 1. Катта аҳамиятли катта ва кичик юкламалар ўртасидаги нисбатни таьминлашни спортчи организмини мослашиши жараёнида ёрдамлашувчи. Иккинчи томондан - бу жараёнларни ўтиш шароити таьминлашдан иборатдир. 2. Мезоцикллар ичидаги «юкламали» ва «қайта тиклаш» микроциклларини аниқ тартибда тузилганлиги ва нисбати. З. Микро ва мезоциклларда ҳар хил йўналишдаги ишларни (техник, тактик, интеграл) оптимал нисбати. 4. Иш қобилияти қайта тиклаш ва мослашиш жараёнларида педагогик ва қўшимча воситаларни (жисмоний, психологик, фармокологик, махсус равишда овқатланиш, тренировкани ихти-сослашган восита ва услублари ва ҳ.к.) билан узлуксиз бошқариб бориш. 5.Оператив назоратда қуйидагилар аниқланади. Спортчи орга-низмини алоҳида машқларга берадиган реакцияни машғулот самарадорлигига келтирадиган реакция кўрсаткичлари учун қўлланиладиган чора - тадбирлар бу тадбирлар ҳисобига восита ва услубларнинг тузилиши тўғрисида аниқ таассуротга эга бўлиш, уларни керакли сифатлар ва қобилиятларни аниқ ривожланишига ёрдам бериши ҳамда машғулотдаги бир-бири билан боғлиқлиги: машғулот юкламасини айрим параметрларига (давом этиши, шиддати давом этиши ва дам олиш характери ) тезлик билан коррекция киритиш. Берилган реакцияни йўналишига эришиш учун алоҳида машқлар ва ҳар хил турдаги қўшимча воситалардан фойдаланиш. Ҳар хил спорт турларида қатнашадиган юқори малакали спортчиларни тренировка тизимига бошқариш вазифасини, синтез муаммосини киритишни кўрсатади. Муаммони мураккаблиги шундан иборатки, адабиётларни ўрганишда, спорт машғулоти натижаларини кўрсатувчи, аналистик ёндашишни баён қилган манбаларга тақаламиз. Бундай ёндашувлар спорт машғулотида катта маьлумотлар бўлишига қарамасдан, боғлиқлари алоҳида кўрсатилган, ўз - ўзича иш бажаради, аниқ тизимни ташкил қилмайди. Шу сабабли хозирги кунда тизимли ёндошиш услубига ўтиш зарур. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling