Спорт машғулотининг назарий асослари
МАШҒУЛОТ ЖАРАЁНИНИНГ УЗЛУКСИЗЛИГИ, ЮКЛАМА ВА ДАМ ОЛИШНИНГ ЗИЧЛАНГАН РЕЖИМИ
Download 3.36 Mb.
|
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
МАШҒУЛОТ ЖАРАЁНИНИНГ УЗЛУКСИЗЛИГИ, ЮКЛАМА ВА ДАМ ОЛИШНИНГ ЗИЧЛАНГАН РЕЖИМИ
Спорт машғулоти жараёнининг узлуксизлиги қуйидаги асосий моментлар билан характерланади: 1. Машғулот жараёни танланган спорт турида камолотга эри-шиш мақсадида бутун йил бўйи ва кўп йиллар мобайнида сурун-касига давом этади: 2. Навбатдаги ҳар бир машғулотнинг таъсири бундан илгари-гисининг «изи» устига боради: 3. Машғулотлар ўртасидаги дам олиш интервали иш қобили-ятини тиклаш ва ўстиришнинг умумий тенденциясини кафолат-лайдиган даражада бўлиб, гоҳо иш қобилияти қисман тикланиб етмай туриб машғулот ўтказишга ҳам йўл қўйилади. Сўнгги икки момент айрим маънода бахсли бўлиб, шунинг учун изоҳ талаб қилади. Навбатдаги ҳар бир машғулотнинг таъсири илгаригисининг «изи» устига қўшилиши ҳақида гапирилганда «из» сўзини организмда машғулотлар натижасида юзага келадиган ва оқибат натижада спортчи организмининг иш қобилияти юксалишида, унинг фазилатлари, малакалари ва маҳоратларининг ривожланишида ўз ифодасини топадиган ижобий ўзгаришлар (физиологик, биохимик ва морфологик ўзгаришлар) деб умумий-лашган маънода тушуниш керак. Демак, иккинчи моментнинг маъноси машғулотлар орасидаги интервалларнинг ҳаддан ташқари ўзайтириб юборилишига йўл қўймасликдан, илгариги таъсир этишлар натижаси сақлана боришини таъмин этишдан ва шу йўл билан спорт фаолиятида узлуксиз юксалиш учун шарт-шароит яратишдан иборатдир. Учинчи моментнинг аҳамияти юқорида системалиликнинг умумий принципи таҳлил этилиши муносабати билан йўлакай тушунтириб ўтилган эди. Бунда спорт машғулотлари вақтида юкла-ма билан дам олишни алмаштириб туриш системасининг ўзига хос томонларини таъкидлаб ўтиш керак. Гап шундаки, спортчининг машғулотлари ҳамма вақт фақат иш қобилияти тўла тикланган ва «ўта тикланган» шароитда ўтказилавермайди. Вақт-вақти билан иш қобилияти ҳали тўла тикланмаган шароитда бир неча машғулотлар самарасини жамлашга йўл қўйилади. Бунинг маъноси оранизмга алоҳида юксак талаб қўйиш ва натижада навбатдаги дам олиш вақтида иш қобилиятини жуда юксак даражага кўтаришдир. Кейинги йиллардаги спорт амалиётида ва экспериментал маълумотлар машғулот юкламаларининг бундай режими маълум шароитларда рационал ҳисобланиш мумкин эканлигидан далолат беради (Л.И.Абросимова, И.Г.Огольцов ва бошқалар). Бунда чарчоқни тамомила қолдириш учун етарли дам олиш, спортчининг олдиндан машқ кўрганлигининг юқори бўлиши, пухта тиббий-педагогик назорати албатта шартдир. Шундай қилиб, умумий қоида - навбатдаги ҳар бир машғулотда спортчини иш қобилиятини тўла тиклаб ва «ўта тиклаб» бўлгандан кейин бошлаш - спорт машғулотида махсус хусусиятга эга бўлади. Бу ерда мазкур қоида ҳар бир машғулотга алоҳида тадбиқ этилиши шарт бўлмай, балки бир неча машғулотлардан иборат машғулотлар сериясига тадбиқ этилади. Бунда ана шу сериялар жамланган улкан битта юклама ҳисобланади. Бу сериядаги машғулотларнинг миқдори ва улар ўртасидаги интервалларнинг катталиги кўпгина шарт-шароитларга, жумладан, машғулотнинг давр ва босқичларига боғлиқдир. Машғулот жараёнининг бундай зичланиши туфайли машғу-лотларнинг умумий миқдори анчагина ортиб, айрим вақтларда (етарли даражада юксак малакали спортчиларда) ҳафтасига 6 та ва ундан ортиқ мартага етади, албатта. Бунда барча машғулотлар асосий эмас ва юклама жиҳатидан тенг бўлмайди. Уларнинг баъзи-лари олға томон одимлашга, яъни спортчиларнинг янги марраларни эгаллашларига хизмат қилиб, уларга энг юксак машғулот талаблари қўйилади. Биринчи спорт разряди бўйича натижа кўрсатган ёш спортчилар билан ҳар куни бир марталик машғулот ўтказилса (ҳафталик микроцикллар жуда ҳам кам ҳолда 1-2 марта ўтказилади. Юқори малакали спортчиларда бундай режим олдинги натижани ушлаб туриши мумкин. Шунинг учун улар билан ҳар куни 2-4 маш-ғулот ўтказилса, ҳафтада 4-7 машғулот катта юклама билан ўтказ-илиши керак. Бошқа баъзи машғулотлар эса қўшимча аҳамиятга эга бўлади. Бошқа баъзи машғулотлар эса қўшимча аҳамиятга эга бўлади. Асосий машқлар агар улар чидамлиликни тарбиялашга кўпроқ қаратилган бўлмаса, одатда умумий иш қобилияти тикланган ва ортган шароитда олиб борилади. Қўшимча машғулотлар эса ғоят хилма-хил шароитлара ўтказилиши мумкин, чунки уларнинг маълум қисмидан ҳатто дам олишнинг фаол формаси сифатида ҳам фойдаланилади. Download 3.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling