Спорт машғулотининг назарий асослари


Юкламанинг турлари ва хусусиятлари


Download 3.36 Mb.
bet44/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Юкламанинг турлари ва хусусиятлари. Спорт амалиёти қўлланилаётган юкламалар ўз хусусияти характерига кўра машқ ва мусобақа, одатий (маълум спорт ихтисослиги учун) ва ноодатий турларга бўлинади, ўстирувчи таъсир йўналиши бўйича куч, тезлик, чидамлилик, чаққонлик, эгилувчанлик ва уларнинг аралашмасини ривожлантиришга хизмат қилади, руҳий танглик бўйича кўп ёки кам руҳий тарангликни талаб қилувчи, спортчи танасига таъсир дара-жаси бўйича кичик, ўрта, сезиларли, катта юкларга тақсимланади.
22-жадвал

Юклама
лар

Юклама катталик мезонлари

Ҳал этилиши лозим
бўлган вазифалар

Кичик

Муҳим иш қобилияти даврининг 1-фазаси (ҳақиқий чарчаш бошлангунча бажарилган ишнинг 15-20%).

Машқ билан чиниқ-қанликнинг эришилган даражасини сақлаб қолиш. Аввалги юклардан кейин тикланиш жараёнларини тезлатиш

Ўрта

Муҳим иш қобилияти даврининг 2-фазаси (ҳақиқий чарчаш бошлангунча бажарилган ишнинг 40-60%)

Машқ билан чиниққанликнинг эришилган даражасини сақлаб қолиш, машқнинг хусусий вазифаларини ҳал этиш

Сезиларли

Яширин (компенсацияланган)
Чарчаш фазаси (ҳақиқий чарчаш бошлангунча бажарилган ишнинг 60-70%)

Машқ билан чиниқишни ортиши

Ката

Ҳақиқий чарчашнинг вужудга келиши

Машқ билан чиниқишни ортиши

Юкламанинг ташқи ва ички томонларига тегишли кўрсаткичларни шартли равишда фарқлаш қабул қилинган.


Юкламанинг ташқи томони - бу машқлар бажариш давомийлиги, машғулот машқларини такрорлаш миқдори, ҳаракат тезлиги, темпи, ташилаётган оғирлик катталиги ва ҳ.к.
Юкламанинг ташқи кўрсаткичлари - мураббий ва спортчини йўналтиради, машқ жараёни айрим машғулотлар ва машқ вазифаларини миқдорий ўлчамларини белгилайди. Машқ ишларини режалаштириш ва ҳисобга олишда улардан фойдаланилади.
Юкламанинг ички томони - бу тананинг вазифавий имкониятларини жалб этиш даражаси (ЧСС, нафас олиш ҳажми, қон босими ва бошқа кўрсаткичлар).
Юкламанинг ички кўрсаткичлари - (тананинг вазифавий силжишлари кўрсаткичлари) машқи юклариннг мақсадга мувофиқ ҳажмини, машқ юки таъсири остида спортчи танасидаги силжишлар динамикасини ҳаққоний баҳолашга имкон беради.
Машқ юкламанинг катталиги - унинг жадаллиги (танглиги) ва ҳажми (миқдори) натижаси сифатида белгиланади.
Юкламанинг бу катталикларини бир пайтдаги кўпайиши маълум бир даражага етгунча давом этиши мумкин, бундан кейин жадалликнинг ўсиши ҳажмини пасайишига олиб келади ёки аксинча.

Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling