Спорт машғулотининг назарий асослари


Фаолиятнинг турли даражаларига осон ўзгартириладиган тана қобилиятини ривожлантиришга имкон берувчи ўзгарувчан юклама


Download 3.36 Mb.
bet43/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Фаолиятнинг турли даражаларига осон ўзгартириладиган тана қобилиятини ривожлантиришга имкон берувчи ўзгарувчан юклама.



Стадион бўйлаб югуриш
1-давра-секин
2-давра-тезроқ
3-давра-жуда тез
4-давра-секин
5-давра-тез
6-давра-ўртача тезликда
7-давра-жуда тез
8-давра-секин

Тез-тез ўзгариб турувчи
тезлик билан югуриш
ўзгарувчан юкламали
машқ методлари уларни
хусусияти ҳисобланади



Ўйин услуби
Ҳаракат фаолиятини ўйинлар шароитида, улар учун хос бўлган қоидалар доирасида, техник-тактик усул ва шароитларда бажаришни кўзда тутади.
Бу методни қўллаш шуғулланувчилар турли хилдаги олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатларда мустақил қарор қилишда дадил, фаол ҳаракатни таъминлайди, бу эса ташаббускорлик, дадиллик, интилувчанлик, мустақиллик, ўз ҳиссиётларини жиловлай олишдек ҳислатларни тарбиялайди


Мусобақа услуби


Машғулот жараёни самарадорлигини ошишини таъминловчи мусобақа фаолиятини махсус ташкил этилган машғулот кўзда тутади.
5.3. СПОРТДАГИ ЮКЛАМА ВА УНИ СПОРТЧИ
ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ МАШҒУЛОТ ЮКЛАМАСИ

Ҳар қандай жисмоний машқни бажариш танани анча юқори даражадаги функционал фаолликка ўтказиш билан боғлиқ. Шундай қилиб «машғулот юкламаси» тананинг қўшимча фаоллигини англатади.


Тананинг ортиқча фаоллиги маълум миқдорда куч сарфини талаб этади (бу кучнинг катталиги юк катталигига боғлиқ), бу маълум бир вақтдан кейин чарчашга олиб келади ва тикланишга зарурат сезилади.
Машғулот юклама куч сарфи ва чарчашга олиб келиш билан бирга тикланиш жараёнларини қўллайди, улар фақат тўла тикланиш билангина эмас, балки иш қобилиятини субмаксимал ва максимал юкламаларда тўла тикланишини (суперкомпенсация) таъминлайди.
Қуйидаги юкламалар фарқланади:
- машқ (ўстирувчи) - бу спортчи танасида таркибий характердаги ан-чагина ижобий ўзгаришларни таъминлайди.
- барқарорлаштирувчи - бу эришилган мослашиш ҳолатини мустаҳ-камлайди.
Шу билан бирга «машғулот юкламаси» тушунчаси машқни спортчи танасига таъсири даражаси сифатида, биринчи навбатда бу таъсирнинг миқдорий даражасини белгилайди. Кам, ўртача, маълум даражадаги ва юқори юкламаларни фарқлаш зарур.

Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling