Спорт машғулотининг назарий асослари
Download 3.36 Mb.
|
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. Динамик тавсифи
- СПОРТДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСЛУБЛАР
11. Вақт тавсифи
Уларга ҳаракат давомийлиги, тезлиги ва узвийлиги мансуб. - ҳаракатни давом этиш вақти Машқни давом этиши умуман унинг танага таъсири, юкламанинг катталигини белгилайди (югуриш, арқон билан сакраш ва ҳ.к.). Айрим ҳаракатнинг давомийлиги барча машқларга таъсир этиши мумкин. Масалан: ҳаракатнинг бирор бир қисмидаги эгилиш ёки ростланишнинг давомийлигини бузилиши бутун машқнинг бажарилмаслигига сабаб бўлади. Салтони бажаришда гуруҳлаштирилганидан кейин эрта ёки кеч очилиш ерга тушиш-да аниқ бўлмаслигига олиб келади. Ҳаракат тезлиги вақт оралиғида ҳаракат миқдорини бел-гилайди. Силжиш тезлиги қаракат тезлигига боғлиқ (югуриш, сузиш, эшкак эшиш ва ҳ.к.) ҳаракат тезлигига юкламани катталиги ҳам боғ-лиқ. III. Фазовий вақт тавсифлари Булар тана ва унинг қисмларини маконда силжишини белгилайди: - тезлик, - тезланиш, - секинланиш. IV. Динамик тавсифиБу ҳаракат жараёнида ташқи ва ички кучлар ызаро алоқасини акс эттиради. Бош ички куч-мушакнинг таранглашуви. Ташқи кучлар-оғирлик (тортиш) кучи, ишқаланиш кучи, қаршилик кучи, таянч мўлжали кучи ва ҳ.к. Мисол: оғир атлетика - оғирлик кучи, таянч мўлжал кучи, марказдан қочиш ва марказга интилиш кучи ва ҳ.к. - сузиш сувнинг ишқаланиш кучи - велоспорт муҳитнинг қаршилик кучи. V. Ритмик тавсифлар Ҳаракат ритми учун ҳаракатнинг кучи, алоҳида куч билан бажариладиган қисмларининг вақт жиҳатдан хилма-хил муносабатда бўлиши билан характерлидир. Ритмик ҳаракатнинг айрим элементлари бир бутун ҳаракат қилиб бирлаштирилганлиги сабабли, умуман ҳаракатни тезлатиш ёки секинлатишга қарамасдан (барча элементларнинг тезлигини пропор-ционал равишда ўзгартирганда). Бу ҳаракатнинг умумий ритмик кўриниши маълум шароитларда ўзгаришсиз қолиши мумкин. СПОРТДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСЛУБЛАРЖисмоний машқларни қўллаш усуллари спорт машқ услублари сифатида тушунилади. Масалан: Югуришдаги машқлар спорт машғулотлари воситаси сифатида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга кўра турли кўринишларида қўлланилади. - югуриш қадамлари техникаси устида ишлаётганда қоматни тик тутиб югуриш машқи (вариант сифатида) тавсия этилади; - чидамлиликни ривожлантириш учун камроқ тезлик билан узоқ масофаларга югурилади; - тезлик имкониятларини ривожлантириш учун қисқа масофага катта тезликда югурилади. Шундай қилиб у ёки бу усулни қўллаш машғулот олдига қўйиладиган вазифалар билан белгиланади. Спорт машғулотида қўлланиладиган усуллар дидактик (умумпедагогик) ва анъанавий (спорт педагогикасида қўллани-ладиган) кабиларга бўлинади. - спорт машғулотининг дидактик методлари. Оғзаки тушунтириш методлари уч гурухга бўлинади: 1-гуруҳ - ҳикоя, тасвир, тадбир методлари. Бунда сўз билим-ларини сингдириш воситаси сифатида қўлланилади. 2-гуруҳ - буйруқ, кўрсатма, йўриқлар услублари. Бунда сўз спортчи фаолиятини бошқариш воситаси бўлиб хизмат қилади. 3-гуруҳ - таҳлил, тавсия, баҳолаш услублари. Бунда сўз спорт-чи фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳо бериш воситаси ҳисобланади. Кўргазмали таъсир услублари тўрт гуруҳга бўлинади: 1-гуруҳ - кўргазмали қурол усуллари. Бунда бевосита кўрса-тиш, кўз билан кўриладиган қўлланмалардан фойдаланилади. 2-гуруҳ - эшитиш (товуш) қуроллари усуллари 3-гуруҳ - ҳаракат кўргазмаси усуллари 4-гуруҳ - тез ахборот услублари. Ҳаракатни кўрсатиш (намойиш этиш) методлари. Download 3.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling