Спорт машғулотининг назарий асослари


Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминоти


Download 3.36 Mb.
bet86/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

7.7 Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминоти
Замонавий спортни ривожланишини аниқлайдиган, турларидан бир йўналиши бўлиб, мусобақаларни ўтказиш жойини такомиллаштириш, янги спорт инвентарлари ва жиҳозларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга кириши зарур. Булар фақатгина спорт кўрсаткичларини ўсишига таъсир кўрсатиб қолмасдан балки спорт техника ва тактикасини ҳамда машғулот услубиятини, мусобақа фаолиятини тузишга кенг равишда таъсир кўрсатади.
Бу эса замонавий спортда илмий техник ривожланишга доимий равишда спорт мактабларининг, спорт асбоб-анжом-ларининг чиқарувчи спорт иншооатларини қурувчи фирмалар доимий рақобатда бўлишдандир.
Буларни айрим спорт материаллари бўйича кўриб чиқайлик.
Енгил атлетика 50 йиллардан бошлаб хорижий мамлакат-ларда бомбук шест ўрнига металлдан ясалган шестлар билан сакраш бошланди. Металл шестлар ўзининг қаттиқлиги билан бажариш техникасини ўзгартиб юборди: сакраш аниқ белгиланган кўтарилиб тушиш характерини олди. Шунга нисбатан спортчини махсус тайёргарлик даражасига ва савдо тузилишига бўлган талаб ҳам ўзгарди. Металл шестлардан фойдаланиш миллий ва дунё рекордларини ўсишига олиб келди.
Лекин 5 метрлик чегарани синтетик шестлар эгилувчанлиги ва катапулта (ирғитиб югуриш) ҳусусияти билан енгишга мувофиқ бўлди. Бу ҳам ўз ўрнида спорт техникасини махсус тайёргарлик даражасини услубиятини ўзгартиришга олиб келади.
Стадионларни синтетик материал билан қоплаш ҳам, ритм, югуриш тезлиги, баландликка сакраш, механизмининг ўзгаришига олиб келди.
Москвада 1980 йил қурилган, ёғоч билан қопланган велотрек спортчиларни классификациясини оширишга катта мусобақаларда барқарор натижа кўрсатишга олиб келган бўлса, ГДР, АҚШ да тезликда ишловчи велосипед концтрукцияси ғалабага олиб келди. Масалан, дискалик ғилдиракли ишлатиш оқибатида Э.Меркс ни (49,432 км) қўйган 12 йиллик рекордини, Ф.Мозер 50 км/ч вақтни 51,151км\ч вақтга ўзгартириб фантастик натижа кўрсатди.
Велосипедистларга спорт кийимларини - комбинзонларни ҳаво сирпаниб ўтиб кетадиган материаллардан тайёрлаш, жамоа пойгасида 100 км ни ўртача 2 дақиқага оширди.
Гимнастик снарядларни конструкциясини ўзгартириш қўшимча инвентарлардан фойдаланиш кўп сонли мураккаб, оригинал элементларни, машқлар ўртасидаги боғлам ва боғлиқ-ларни юзага келтирдики, бу ҳакамлар томонидан аниқланишни осонлаштиришга ривож бўлди. Шундай қилиб янги тайёрланган инвентарлар, асбоб - ускуналар, техник воситалар спорт турларини ривожлантиришга олиб келади.



Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling