13
қоидалари ва мусобақа фаолиятига баҳо
бериш усули
билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.
Матвеев Л.П. (1977) спорт турларини ҳаракат
фаолиятига қараб 5 гуруҳга бўлган:
Биринчи гуруҳ – спортнинг бу тури жисмоний
сифатларни чегарагача талаб қиладиган спорт турлари
бўлиб, спортчини ўз шахсий имкониятига қараб
муваффақият қозониши мумкин (бокс,
гимнастика,
кураш, спорт ўйинлари, енгил атлетика ва бошқалар);
Иккинчи гуруҳ - юрувчи техник воситаларни
бошқариш билан боғлиқ бўлган спорт турлари
(мотоцикл,
автомобил, тайёра, яхта ва бошқалар);
бундай турда спорт натижаси ўзи юрувчи техник
воситаларига, ҳам уларни бошқариш қобилиятига
боғлиқ бўлади;
Учунчи гуруҳ – махсус қуроллар (милтиқ, камон
ва бошқалар) дан қатъий чекланган шарт
билан нишонга
теккизувчи спорт турлари;
Тўртинчи гуруҳ – модел – конструкторлик
фаолиятини ўзаро таққослаш турлари (авиамодел,
автомодел ва шу кабилардаги фаолиятлар);
Бешинчи гуруҳ – спортнинг абстракт – мантиқий
йўл билан ғалаба қозониш тури (шахмат, дамка);
Ёзги ва қишки олимпия ўйинлари
дастурига
киритилган спорт турлари бошқа ҳислатларга кўра
гуруҳларга бирлаш-тирилади.
1-гуруҳ – даврий характердаги ҳаракат фаолияти
билан боғ-лиқ спорт турлари сузиш, эшкак эшиш, енгил
атлетика, велоспорт ва бошқалар;
Do'stlaringiz bilan baham: