Спорт машғулотлари


СПОРТ МАШҒУЛОТИДА ЧАРЧАШ ВА ТИКЛАНИШ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1328623
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
sport mashgulotlari

СПОРТ МАШҒУЛОТИДА ЧАРЧАШ ВА ТИКЛАНИШ 
Чарчаш жараёни - бу жисмоний иш бажариш чоғида турли 
аъзолар, қисмлар ва умуман танада рўй бераётган ва охир 
оқибатда бу ишни давом эттиришга имкони бермайдиган 
ўзгаришлар мавжуд. 
Чарчаш ҳолати - чарчашни шахсан сезганда рўй берадиган 
иш қобилиятини сусайиши билан белгиланади.
Чарчаш ҳолатида спортчи ишнинг жадаллиги ёки 
сифатини (бажариш техникаси талаб даражасида тура олмайди 
ёки уни тўхтатишга мажбур бўлади. 
Чарчаганлик оқибатида иш қобилиятини сусайишнинг 
асосий сабаблари қуйидагилар: 
- энергия билан таъминловчи манбаларнинг холсизла-
ниши (АТФ, КрФ, гликоген), 
- улардан фойдаланиш қобилиятини пасайиши 
- алмашинув моддаларини (лактат) тўпланиши, 
- танада сув миқдорини камайиши. 
Тиклаш режимига сарфланган энергияни ва тананинг 
гидроэлектролит мувозанатини тиклашга қаратилиши лозим.
Машқ жараёнида дам олиш машқнинг таркибий қисми 
сифатида қуйидаги икки вазифани бажаради: 
- машқ ва мусобақа пайтидаги оғирликдан кейин иш 
қобилиятни тиклайди: 
- юклама самарасини оптималлаштиришнинг (энг яхши 
вариантини танлаш) воситаларидан бири сифатида хизмат 
қилади. 
Кескин ва доимий, умумий ва чекланган, яширин (ўрни 
тўладиган) ва очиқ (ўрни тўлатилмайдиган) чарчаш фарқланади.
Кескин чарчаш қисқа пайтдан, аммо спортчининг 
жисмоний тайёргарлиги даражасига мос келмайдиган ўта жадал 
ишлашдан кейин рўй беради. 


63 
Доимий чарчаш – қатор машқлардан кейин етарли 
даражада тикланиб олмаслик натижасида рўй беради. Доимий 
чарчаш жараёнида янги ҳаракат кўникмаларини эгаллаш 
қобилияти пасаяди, иш қобилияти тушади, тана қаршилиги 
сусаяди. 
Умумий чарчаш барча мушак гуруҳлари ишга жалб 
қилинган пайтда вужудга келади. Марказий асаб тизими доимий 
ишини бузилиши, мувофиқлай олмай қолиш, ҳаракатларни 
бажаришда иродани заифлашиши хос хусусият ҳисобланади. 
Бундай ҳолатда танадаги кучнинг заифлашуви тез тез нафас 
олиш, юрак уришини тезлашуви, ишни давом эттира олмаслик 
сезилади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling