Спортга доир репортажларнинг фарқи ва аҳамияти Султонбой Абдурахим ўғли Аллонов, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий
Download 23.87 Kb.
|
Репортаж жанрининг вужудга келиши ва унинг 11 03
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Спортга доир репортажларнинг фарқи ва аҳамияти Султонбой Абдурахим ўғли Аллонов, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, 2-курс спорт журналистикаси магистранти Илмий раҳбар: М.Тўхтамирзаев Аннотация: Ушбу мақолада репортаж жанрининг журналистикадаги ўрни, турлари ва бошқа жанрлардан қайси хусусиятлари билан фарқ қилиши тўғрисида тўхталиб ўтилди. Калит сўзлар: муаммоли репортаж, воқеабанд репортаж, репортёр, анъанавий журналистика, мавзули репортаж. Репортаж сўзининг ўзаги репорт бўлиб, унинг бир неча хил маънолари бор. Лекин бевосита журналистикада ишлатиладиган атама моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак ахборот бериш, сўзлаб бериш, тасвирлаб бериш каби маъноларни англатади. Репортажни ёзадиган журналистлар ҳам бежиз репортёр деб аталмайди. Репортаж ахборот беришнинг бир туридир. Бунда журналист воқеа- ҳодисанинг бевосита гувоҳи бўлиб, ўша жой муҳити, манзараси, одамларнинг кайфияти, воқеа-ҳодисалар жараёнини (сўз ёки видеотасвир воситасида) шундай тасвирлайдики, репортажни ўқиган, радио тўлқинлари орқали эшитган ва телевидение орқали кўрган ҳар бир киши шу пайтгача берилган янгиликлар ва қисқа ахборотларга нисбатан тўлиқроқ тасаввурга эга бўлади1. Репортаж – инсон кўзи билан кўриб гувоҳи бўлган, воқеалар, фактлар, тадқиқотлар, тарихий манбалар, фотожурналистика, манбалар, иқтибослар ва интервюлар каби жиҳатларни ўз ичига олади. Бироқ, анъанавий журналистика ахборотни қуруқ ва қизиқарсиз аудиторияга тақдим этгандан кўра, объектив, конструктив, тўғридан-тўғри узатишга одатланган. Шундай қилиб, репортаж муаллифлари фактик воқеаларни янада жонли ва қизиқарли қилиш учун фантастик қарашларни аралаштириб уйғунлаштиради. Репортаж муаллифлари биринчи шахс тилидан ҳикоя қилиб, воқеага шўнғийдилар ва драма, диалог, инсоний ҳис-туйғулар, шахсий фикрлар, характер ривожланиши, жонли тасвир ҳамда сюжет тузилиши ва хронологияси билан тажриба қилишдан тортинмайдилар. Aнъанавий журналистикадан фарқли ўлароқ, улар кўпроқ ўз субъектлари ҳаётига ва институтларга эмас, балки воқеалар уларга қандай таъсир қилганига эътибор қаратадилар. Репортаж 1960 ва 1970 йилларда Aмерикада Янги журналистика ҳаракатининг бир қисми сифатида қарала бошлаши билан машҳур бўла бошлади. Бу ҳаракат эса анъанавий журналистиканинг чекловчи чегараларидан ўтиб кетиш англатарди. Шунингдек, у ҳақиқий ҳаёт воқеалари ва одамлар ҳақида хабар бериш учун бадиий адабиётда қўлланиладиган ижодий ҳикоя қилиш усулларидан фойдаланишни рағбатлантирди2. Аслида, репортаж ахборот беришнинг бир туридир. Бунда журналист вокеа-ҳодисанинг бевосита гувоҳи бўлиб, ўша жой мухити, манзараси, одамларнинг кайфияти, воқеа-ҳодисалар жараёнини (сўз ёки видеотасвир воситасида) шундай тасвирлайдики, репортажни ўқиган, радио тўлқинлари орқали эшитган, телевидение воситасида кўрган ва интернет сайти орқали уларнинг жамланмасига гувоҳ бўлган ҳар бир киши муайян бир воқеа-ҳодиса ҳақида шу пайтгача берилган янгиликлар ёки кенгайтирилган ахборотларга нисбатан тўлиқрок тасаввурга эга бўлади. Табиийки, матбуотда бериладиган репортажнинг радио ва телерепортажлардан ўзига хос фарқлари бўлади. Матбуотдаги репортажларда вокеа-ҳодисалар, атроф-муҳит манзараси одамларнинг кайфияти ва хоказо жиҳатлар асосан сўз воситасида берилади. Олимлар репортажларни бир неча турларга бўлишади. Уларнинг асосийлари муаммоли, воқеабанд ва мавзуий репортажлардир. Муаммоли репортаж бирор-бир вокеа-ходисадаги маълум жиҳат асосида жамиятда кўп учрайдиган типик хато ва камчиликлар борасида фикр юритилади. Бунда тегишли далиллар билан мавжуд аҳвол кўрсатилади, таҳлил килинмайди, табиийки тегишли хулосалар ҳам чикарилмайди. Дейлик, темир йўл вокзалида чипта сотиш борасидаги муаммолар бўйича таҳририятга кўплаб шикоятлар келганида журналистлар жойларга чикиб тегишли мавзу буйича репортаж ёзишлари мумкин. Факат бунда тезкорлик масаласи муаммо бўлмайди, дейлик чоп этиш бир кунга кечикса хам ахборот эскирмайди3. Бундан ташқари, муаммоли репортаж бирор бир воқеа-ҳодисадаги маълум жиҳат асосида жамиятда кўп учрайдиган типик хато ва камчиликлар борасида фикр юритилади. Мавзули репортажда эса мавзу танланади. Дейлик, бозорларда паттачиларнинг вазифасидан бошлаб, ўзини тутиши-ю, муомаласигача бўлган жараён репортаж мавзуси бўлиши мумкин. Фақат бунда тезкорлик масаласи муаммо бўлмайди. дейлик бир кунга кечикса ҳам ахборот эскирмайди4. Воқий (воқеабанд) репортаж ҳаётда юз берган бирор муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ёки маданий-маънавий воқеа ва ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади. Бунга мамлакат ҳаётида юз берган муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисалар – парламент мажлиси, ҳукумат раҳбарларининг расмий сафарлари ва учрашувлари, йирик анжуманлар ҳақидаги репортажлар мисол бўла олади. Шунингдек, мамлакат ҳаётида ёки чет елларда юз берган муҳим фавқулодда ҳодисалар – уруш кўринишлари, террористик ҳодисалар, табиат ҳодисалари ва бошқалар ҳақидаги репортажлар ҳам шу турга киради. Репортаж қайси оммавий ахборот воситасида берилишига қараб газета репортажи, журнал репортажи, радиорепортаж ва телерепортаж каби хилларга бўлинади. Бунда репортажнинг асосий жанр хусусиятлари сақланган ҳолда ўзида оммавий ахборот воситаларнинг турли кўринишларга хослик ҳам мавжуд бўлади. Газета репортажи ҳажм жиҳатидан журнал репортажидан фарқ қилиши мумкин. Журнал репортажида эса газета репортажи сингари тезкорлик талаб етилмайди, у бирор воқеа ва ҳодисанинг ички моҳиятини очиб беришга, яъни, чуқур таҳлилга асосланиши мумкин. Газета ва журнал репортажи журналист (репортер)нинг юз берган воқеа ва ҳодисани ўз кўзи билан кўриб, воқиф бўлиб кейин уни сўз билан тасвирлаб беришни талаб қилса радио ва телерепортаж кўпинча тўппа-тўғри эфирга узатилади. Ҳаётни суратлар воситасида ёритувчи фоторепортаж ҳам ўзига хосликни, факт, воқеа, ҳодисаларни синчковлик билан топиб, акс эттиришни талаб этади. Репортажнинг қайси хили бўлмасин унда журналистнинг бевосита иштироки, “мен”и сезилиб туради. Чунки у реал воқелик билан ўқувчилар (тингловчилар, томошабинлар) ўртасидаги воситачи, ўзига хос “канал” ҳисобланади. Яъни, ўқувчи, радиотингловчи, телетомошабин бўлаётган ва ҳикоя қилинаётган воқеаларни журналист (репортёр) кўзи билан кўради, идрок этади. Бу эса журналистдан катта масъулият ва касбий маҳорат талаб этади. Репортёр воқеа ва ҳодисалар ҳақида оддий хабар берувчи эмас, балки уларни таҳлил этувчи, баҳоловчи ҳамдир. Шу боисдан репортаж олиб борувчи журналист ўзи хабар қилаётган, тасвирлаётган воқеанинг моҳиятини яхши билиши, барча тафсилотларидан хабардор бўлиши лозим. Масалан, ҳукумат раҳбарларининг расмий сафарлари, учрашувлар, йирик анжуманлар ва бошқа ижтимоий-сиёсий мавзулардаги репортажларда зарур маълумотлар олдиндан тайёрлаб қўйилиши лозим. Фавқулодда воқеалар, табиат ҳодисалари ҳақидаги репортажларда эса гарчи тасвирланаётган воқеаларнинг қандай ривожланиши, қай хилда тус олиши олдиндан маълум бўлмаса-да, репортёр уларни зийраклик билан кузатиб бориши, бирор муҳим тафсилотни кўздан қочирмаслиги, ҳар бир айрим кўринишларни ўз вақтида шарҳлаб, таҳлил этиб бориши лозим. Байрамлар, оммавий тадбирлар ва айниқса, спорт мусобақаларидан олиб бориладиган репортажларда ҳам журналист юз бераётган воқеалар, спорт мусобақаси ва ўйинларнинг бориши, жамоалар таркиби ва бошқаларни синчиклаб кузатиши, томошабинга шарҳлаб бориши керак. (Спорт ўйинидан олиб бориладиган бу хилдаги репортажларда шарҳга кенг ўрин берилиши боисидан бу ишни бажарувчи журналистлар спорт шарҳловчилари деб номланадилар). Репортажнинг барча хилларида юқорида таъкидланганидек, ҳаққонийлик, аниқлик биринчи ўринда туради. Репортаж жанри жаҳон журналистикаси тарихида кенг қўлланилиб келинган. Ўзбек журналистикасига бу жанр асосан ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида кириб келди. Мустақил республикамиз журналистикасида репортаж жанри кенг ўрин олиб келмоқда. Газета ва журналларимизда босилаётган, радио ва телевидение орқали бериб борилаётган репортажларда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ишлаб чиқариш ва маданий-маънавий ислоҳотлар, ҳаётимизнинг кенг жабҳаси, халқимизнинг яратувчилик меҳнати ўзининг ёрқин аксини топмоқда. Aммо негадир республикамиз журналистикасида жойлардан олинган ва ҳаётда бўладиган турли воқеаларга бағишланган репортажлар кам учрайди. Бу ачинарли ҳол, чунки бутун дунё журналистикаси саҳифаларида репортаж деярли биринчи ўринда туради, ўқувчилар ҳаётда шу кунда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар билан ана шу жанр воситасида танишадилар. Ўзбек журналистикасидаги бу камчилик тезда тузатилиши керак.5(?) Бир сўз билан айтганда, репортаж жанри воқеаларни жонли, ҳиссиётлар билан уйғунлаштириб аудиторияга тақдим этувчи бетакрор жанр ҳисобланади. Мақола сарлавҳаси жуда кенг. Кичик материалда қамраб олиш имкони йўқ. Мавзу тўла очилмаган, масалан, интернет-журналистикадаги репортажлар умуман тилга олинмаган. Аслида, спорт журналистикасидаги репортажлар билан фарқ кенгроқ кўрсатилиши мақсадга мувофиқ. Мантиқий изчиллик бузилган, репортаж вужудга келиши аввал берилиши керак – бола аввал туғилади, кейин катта бўлади. (?) – спорт журналистикасида репортажлар кўп-ку! Такрорлар учрайди. Услубий ғализ жумлалар бор. Имло ва тиниш белгиларини қўллашдаги хатолар тузатилиши шарт. Иқтибос келтирилган илмий ишларга ишоралар талабга мос расмийлаштирилмаган. Мақолани тубдан қайта ишлаш зарур. 1 Саидов Ҳ, Тўхлиева Н. Репортёрлик маҳорати.– T.: Ғафур Ғулом – 2008 2 https://www.studysmarter.co.uk/explanations/english-literature/literary-devices/reportage/ 3 Х.Саидов, Н.Тошпўлатова, А.Нурматов, Б.Дўстқораев, С.Ашуров, Н.Тўхлиева, Д.Дўлтаева, Д.Умарова, Ё.Эркабоева. Босма оммавий ахборот воситаларида жанрлар ва маҳорат масалалари. – Тошкент: Ўзбекистон – 2019 4 Саидов Ҳ, Тўхлиева Н. Репортёрлик маҳорати.– T.: Ғафур Ғулом – 2008 5 Т.Қозоқбоев, М.Худойқулов. Журналистикага кириш. – Тошкент: Iqtisod-moliya – 2018 Download 23.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling