Sportning roli


Download 290.86 Kb.
bet18/60
Sana08.02.2023
Hajmi290.86 Kb.
#1176284
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60
Bog'liq
3- SO`BA TAYYORI

Таҳлил ва натижалар. Табиатни экологик мантиқий яъни тушунча нуқтаи назаридан ўзлаштириш ҳиссиёти, тафаккури ва ахлоқий қадриятлар мазмунини белгилайдиган мезонга айланади. Айни пайтда экологик инқироз ва ҳалокат олдини олишнинг тарихий зарурияти бу қарашларни назарий онг даражасига кўтарди.
Атроф-муҳитга жиддий муносабатларнинг пойдевори, асосан узлуксиз таълимнинг асосий бўғини ҳисобланган бошланғич таълимда ўргатилади. Шунинг учун экологик таълимнинг натижаси мактаб таълимининг биринчи босқичига боғлиқ. Жумладан, психологик-педагогик тадқиқот ишлари кичик ёшдаги ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари чекланганлиги ҳақида илгариги тушунчаларни кўриб чиқишга имкон беради. Бу бошланғич таълимнинг барча таркибий қисмларини ўзгартириш ва янгилашга асос яратади [2].
Бошланғич синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларига жавоб берадиган ва дарснинг дидактик талабларга мос келадиган, мақсадни аниқлаш бундай янгиланишнинг асосий масаласи. Таъкидлаш жоизки, табиатга экологик маданий муносабат стихияли тарзда вужудга келадиган ҳодиса эмас. Инсоннинг табиатга нисбатан моддий муносабати маънавий маданиятнинг таркибий қисми сифатида инсонни ўраб турган ижтимоий-маданий муҳит таъсиридаги экологик мероснинг тарихий ривожланиш жараёни натижасидир.
Бошланғич синф ўқувчиларида экологик тарбияга оид тушунчаларни шаклланишида, таққослаш, синтез қилиш, абстрактлаш, умумлаштириш ва хулоса қилиш сингари ҳаёлий жараёнлар креативлик махсули ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак, ўқитиш тизимини модернизaциялаш, педагогик фаолият самарадорлигини таъминлашнинг асосий шартларидан бири-бошланғич синф ўқувчиларида креатив ёндашувни такомиллаштиришдан иборат .
Креативлик тушунчаси (лот, инг. “crеаtе”-яратиш, “crеаtivе”-яратувчи, ижодкор) инглиз тилидан таржима қилганда ижод маъносини англатади. Ҳақиқатдан эса янги, (ўзига хос) янада сайқалланган моддий ва маънавий боғлиқликларни яратишдир.
Креативликни: ижодга интилиш, ҳаётга ижодий ёндашиш, ўзига доимий танқидий назар солиш ва таҳлил этиш нуқтаи назаридан қаралса, ҳозирги замон психология ва педагогика луғатларига асосланиб ўқитувчининг креативлиги деб унинг фикрларидаги сезгиларидаги, мулоқотдаги, алоҳида фаолият туридаги, ижодий ёндашиш, билиш даражаси деб таърифлаш мумкин.
Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантиришда иқтидорли (креатив) ўқувчиларга дарс бериш жараёнида ўқитувчилардан қуйидагилар талаб этилди:
1. Замонавий психологик-педагогик тайёргарликнинг мавжудлиги, ўз фанини чуқур билишлари, кўникма, малака ва компетенцияларга эга бўлишлари, ўқувчилар иқтидорини ривожлантирувчи замонавий таълим технологияларидан фойдаланишлари.
2. Психологик-педагогик қарашлар орқали ўқувчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни педагогик қўллаб-қувватлаши, ўқувчининг ички майлларини янада кўтариш.
3. Ўқувчидаги ижодкорлик салоҳиятини юзага чиқариш учун муаммоли-евристик усуллардан фойдаланиш.
4. Ўқитувчи иқтидорли ўқувчиларнинг ўзига хослигини мувофиқлаштириш маҳоратига эга бўлиши.
Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантиришда креатив ёндашувни самарали ташкил этиш ўқувчиларда маънавий-ахлоқий онгни шакллантиришга ёрдам беради [3].
Хулоса қилиб айтганда, Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантиришда креатив ёндашувни такомиллаштириш жараёнида танланган таълим мазмуни мақсадга мувофиқлик даражасига кўра, ўқитиш шакллари: дарс, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида фойдаланиш бўйича сараланди



Download 290.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling