Sportning roli
Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантиришда креатив ёндашувни такомиллаштиришнинг шакл, метод ва воситалари
Download 290.86 Kb.
|
3- SO`BA TAYYORI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантиришда креатив ёндашувни такомиллаштиришнинг шакл, метод ва воситалари
ЭШБОЕВА CУРАЙЁ Термиз давлат университети ўқитувчиси Аннотация.Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантиришда креатив ёндашувни яъни атроф-муҳитга масъуллик муносабатни таъминлайдиган экологик билим, қадриятлар, кўникма, малака, қараш ва эътиқодлар, шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларининг табиий ва ижтимоий муҳитдаги хилма-хил фаолиятини тартибга солиб турувчи экологик онг ва одоб-ахлоқни таркиб топтириш асосий вазифа қилиб белгиланган. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг олаётган таълим-тарбияси уларнинг шахс сифатидаги инсоний камолотида муҳим ўрин эгаллайди. Ҳаётга бўлган қизиқиш ижобий хислатлар, табиатни муҳофаза қилиш, ҳар бир нарсага муҳим эканлиги назари билан қараш бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантириш заминида намоён бўлиши баён этилган. Қолаверса, бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни шакллантиришда креатив ёндашувни такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, шакл, метод ва воситаларини танлаш ва амалиётга тадбиқи ҳам баён қилинган. Калит сўзлар: экология, креативлик, ахлоқий фаолият, атроф-муҳит, муҳофаза, экологик билим, креатив ёндашув, экологик таълим, бошланғич синф ўқувчилари. Кириш. Бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш жаҳон ҳамжамиятининг умумий глобал муаммосига айланди. Жумладан, ўтган давр мобайнида дунё жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш баробарида, инсонларга экологик барқарор ҳаёт шароитини яратиш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Шу муносабат билан умумбашарий ва минтақавий экологик хавф, унинг келиб чиқиш сабаблари, инсон ва табиат, жамият ва табиат орасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, экологик ҳалокатга йўл қўймаслик ҳозирги куннинг муҳим муаммоларидан ҳисобланади. Мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида ривожлантирилмоқда. Шунингдек, “Узлуксиз экологик таълим концепцияси” амалиётга татбиқ этилган, экологик таълим мазмуни такомиллаштирилиб, моддий-техник базаси модернизaция қилинмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Атроф табиий муҳит, аҳоли соғлиги ва генофондига путур етказувчи экологик муаммоларнинг олдини олиш” долзарб вазифа сифатида белгиланган.1 Бинобарин, экологияни кўп тармоқли соҳа сифатида баҳолаш, экологиянинг ахлоқий моҳияти ва замонавий мазмуни, инновaцион тафаккур юритиш ва янгича ёндашувларни таълим жараёнига тадбиқ этиш, экологик таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Дарҳақиқат, Президент Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, Республика ҳудудларидаги экологик муаммолар ечимига таълим тизимини жорий қилиш билан ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик тафаккур ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишдан иборатдир [1]. Download 290.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling