Стационар ва дала шароитида қўшинларни жойлаштиришнинг санитар назорати, ҳарбий хизматчиларни казарма шароитида жойлаштирилишини гигиеник назорати


Download 63.9 Kb.
bet2/4
Sana04.04.2023
Hajmi63.9 Kb.
#1328115
1   2   3   4
Bog'liq
Стационар ва дала шароитида қўшинларни жойлаштиришнинг санитар назорати1

Зооноз касалликларнинг ҳарбийлар орасига ҳар хил йўллар билан кириши
Ҳозирги даврда ҳарбий қисмларнинг техника билан таъминланиши юқори бўлганлиги сабабли зооноз касалликларнинг ҳарбийлар орасида тарқалишида ҳайвонларнинг роли жуда кам. Аммо, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида ишлатилувчи ҳайвонлар эпидемик аҳамиятга эга ҳисобланади. Шунинг учун ҳар доим санитария-ветеринария тадбирларини ўтказиш талаб этилади.
Кемирувчи ҳайвонлар ва улар танасида паразитлик қилувчи ҳашаротлар ҳам баъзи касалликларда (ўлатда – бурга, энцефалитда – каналар, япон энцефалитида – ҳар хил чивинлар ва бошқалар) эпидемиологик аҳамиятга эга.
Анаэроб инфекцияларда (қоқшол, қорасон, куйдирги) ва бошқа спорали касалликларнинг ҳарбийлар орасида тарқалишида тупроқ муҳим аҳамият касб этади.
Баъзи бир эпидемик касалликлар бор жойларда (гистоплазмоз ва бошқа) ҳарбийларнинг ертўлаларда жойлашиши, бу касалликнинг тупроқ (чанг) орқали одамларга юқишига олиб келиши мумкин. Масалан: Вьетнам уруши даврида шундай ҳолат кузатилган.


Ҳарбийлар орасида тарқалган юқумли касалликлар таркиби ва оммавий қирғин қуроллари ишлатилганда уларнинг тарқалиш хусусиятлари


Ҳозирги даврда ҳарбийларнинг юқумли касалликлар билан касалланиши (тинчлик даврида) бир қанча ўзига хос хусусиятлар билан характерланади. Кўпчилик давлатларнинг қуролли кучлари орасида грипп ва бошқа респиратор касалликлар билан касалланиш маълум йилларда ҳар-хил армияларда ҳар-хил бўлиб, 80-100% оралиғида турган.
Иккинчи ўринда стрептококк инфекциялари билан касалланиш туради. Бундай касалликларнинг баъзи турлари билан касалланиш (ангина, ревматизм, нефрит) айрим армияларда 15-30% дан 50-60% гача боради.
Учинчи ўринда стрептококк ва бошқа йирингли септик касалликлар бўлиб, касалланиш кўрсаткичлари умумий касалланишнинг 15-20%ини ташкил
қилади. Дизентерия ва бошқа ўткир ичак касалликлари билан касалланиш кўрсаткичларининг статистик маълумотлари ҳар-хил вирусли гепатитлар билан
касалланиш дунёнинг барча армияларида учрайди ва касалланиш кўрсаткичлари 0,5-5%, субтропик ва тропик мамлакатларда 7-10%ни ташкил қилади.
Ҳозирги пайтда сил касаллиги билан касалланиш учраб туради (0,2% дан
2% гача). Ҳарбий хизматчиларнинг менингит билан касаланиши бу касалликнинг даврий равишда пайдо бўлиб туриши билан узвий боғлиқ бўлади.
Уруш даврида ҳам юқумли касалликларнинг тарқалиши тинчлик
давридагидек бўлади, аммо оммавий қирғин қуроллари ишлатилганда эпидемиологик ҳолат кескин ўзгаради.
Ядро қуролларининг қўлланилиши юқумли касалликлар тарқалишига икки хил тарзда таъсир кўрсатади:
1. Уй-жойларнинг бузилиши, канализация ва сув иншоотларининг ишдан чиқиши касаллик қўзғатувчиларининг тарқалиш тезлигини оширади. Бу ҳолат ошқозон-ичак ва юқори нафас органлари инфекциялари тарқалишига сабаб бўлади.
2. Ядро нурлари одам организмига таъсир этиб, унинг касалликка бўлган мойиллигини оширади, бу эса ўз навбатида юқумли касаллик билан касалланишни осонлаштиради. Чунки радиоактив нурлар таъсирида тери ва
шиллиқ қаватларнинг ҳимоя функцияси пасаяди, лейкоцитларнинг фагоцитозлик хусусияти пасайиши ҳисобига организмнинг иммунологик ҳолати сусаяди. Нурланган организмдаги бу ҳолатлар касаллик қўзғатувчиларнинг кўпайишини тезлаштиради, бундай организм ташқарига
кўплаб касаллик қўзғатувчиларини ажратиш қобилиятига эга бўлади. Шунингдек, радиоактив нурлар патоген бўлмаган микроорганимзларнинг
патоген ҳолатга ўтишига ҳам олиб келиши мумкин.
Бактериологик қурол ишлатилганда тарқаладиган юқумли касалликларнинг турлари, шу қуролда ишлатилган касаллик қўзғатувчиларининг турига ва хусусиятларига боғлиқ бўлади.



Download 63.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling