Касаллик пайо бўлгунча ўтказиладиган тадбирлар
А) Ҳарбий қисм шифокори томонидан тиббий кўрик ўтказиш
Б) Беморларни аниқлаш
В) Нимжон ҳарбий хизматчиларни аниқлаш
Г) Нурланган, электромагнит майдон таъсирига учраган ва заҳарланган ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини ўрганиш
Д) Соғлиғида ўзгариш аниқланган ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш ва улар устидан назорат олиб бориш.
Қисмларнинг қандай жойлашиши устидан тиббий хизмат олиб бориш чора-тадбирлари:
А) қисмларнинг санитария-гигиена ҳолатига салбий таъсир этадиган ҳолатларни аниқлаш
Б) ертўла, блиндаж ва бошқа иншоотларнинг санитария-гигиена ҳолатини аниқлаш
В) Ҳарбий қисм аъзоларининг маҳаллий аҳоли билан алоқасини тартибга солиш
Г) Қисм жойлашган ҳудуднинг чиқиндилардан ўз вақтида тозаланишини назорат қилиш
3-бўлим. Озиқ-овқат ва сув таъминоти бўйича тиббий назорат:
А) қисмларга келтирилнган озиқ-овқат маҳсулотларини текшириш
Б) озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган миқдорда берилишини назорат қилиш
В) овқат тайёрлашда витаминли маҳсулотлар қўлланилишини назорат қилиш
Г) ҳар ойда бир маротаба ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ишчиларни тиббий кўрикдан ўтишларини ташкиллаштириш
Д) ҳар ҳафтада ошхонада ишловчи ходимларнинг танасини кўздан кечириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |