БAНКЛAРДA МOЛИЯВИЙ ҲOЛAТ ТЎҒРИCИДAГИ ҲИCOБOТ АУДИТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
“Банк иши” мутахассислиги, 21-09 гуруҳ ...
Бизга маълумки “аудит” инглизча audit сўзидан олинган бўлиб, “эшитмоқ” деган маънони англатади ва муайян ваколатлар берилган шахслар — аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операцияларининг мамлакат қонунларига мувофиқлигини текшириш мақсадларида ўтказиладиган молия ҳужжатлари экспертизаси ва таҳлилидир. Унинг ички ва ташқи турлари мавжуд.
Аудит муносабатлари мамлакатимизда мулкий муносабатларда ўзгариш рўй бергандан бошлаб юзага келган ва 1992 йил 9 декабрда биринчи марта меъёрий ҳужжатларда тилга олинган. Аудитнинг асосий зарурияти бу аксионерлар томонидан бошқарувнинг тўғри ишлаётганини текширишдир.
З.Маматов, Д.Нарбеков “Аудит асослари”. Ўқув қўлланма. – Тoшкент 2007, Молия институти, 12-бет.
БAНКЛAРДA МOЛИЯВИЙ ҲOЛAТ ТЎҒРИCИДAГИ ҲИCOБOТ АУДИТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
“Банк иши” мутахассислиги, 21-09 гуруҳ ...
БAНКЛAРДA МOЛИЯВИЙ ҲOЛAТ ТЎҒРИCИДAГИ ҲИCOБOТ АУДИТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
“Банк иши” мутахассислиги, 21-09 гуруҳ ...
Даставвал, ташқи аудит текшируви банкка ҳеч қандай алоқаси бўлмаган мустақил аудиторлик компаниялари томонидан ўтказилади. Ташқи аудит текшируви натижасида аудиторлик компанияси 4 турдаги аудиторлик хулосаларидан бирини беради. Булар:
- Ижобий аудиторлик хулосаси: банкнинг молиявий ҳисоботлари халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берган ҳолларда берилади;
- Изоҳли-ижобий аудиторлик хулосаси: фақатгина миллий стандартларни айрим элементларинигина намоён этувчи, қолган қисмлари эса халқаро стандартлар талаби даражасидаги молиявий ҳисоботларга берилади.
- Салбий аудиторлик хулосаси: молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларга мос тушмаган, улардаги сатрларни ҳисобланишида хатоликлар учрайдиган молиявий ҳисоботларга нисбатан берилади.
- Хулоса беришдан бош тортиш: банк томонидан аудиторга тазъйиқ ўтказилган ҳолларда, аудиторга тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда, аудиторлик компанияси ва банк ўртасида шартнома шартлари бузилган ҳолларда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |