Стандарты обслуживания клиентов


БAНКЛAРДA МOЛИЯВИЙ ҲOЛAТ ТЎҒРИCИДAГИ ҲИCOБOТ АУДИТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Download 0.85 Mb.
bet11/12
Sana18.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1029175
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Молиявий ҳолат

БAНКЛAРДA МOЛИЯВИЙ ҲOЛAТ ТЎҒРИCИДAГИ ҲИCOБOТ АУДИТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
“Банк иши” мутахассислиги, 21-09 гуруҳ ...
Тижорат банкларида ўтказиладиган аудит текширувлари сифати ва таъсирчанлигини ошириш, ташқи аудит фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли ва сармоядорларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 июл 1996 йилдаги “Республика банк аудит тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1500-сон Фармони қабул қилинди. Айтиш мумкинки, мазкур фармон ижроси республикада банк аудитини шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий босқичини белгилаб берди.
Бу фармонга асосан банк тизимида бухгалтерия ҳисобининг халқаро андозаларини жорий қилиш жараёни янада такомиллаштирилди ва жаҳоннинг нуфузли аудиторлик компанияларидан
- “Deloitte and Touche”;
- “KPMJ”;
- “Ernst and Young”;
- “Pricewaterhouse Koopers”
кабилар етакчи тижорат банклари фаолиятини аудит қилишга таклиф қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга кўра банклар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни. – Тошкент ш., 2021 йил 25 феврал, ЎРҚ-677-сон (35-модда).
ХУЛОСА ва ТАКЛИФЛАР
“Банк иши” мутахассислиги, 21-09 гуруҳ ...
1.) Хозирги шароитда инвестицион ресурсларга бўлган эҳтиёж тобора кучайиб бормоқда. Ўз навбатида, инвесторлар ва кредиторлар инвестициянинг потенциал объекти бўлган тижорат банклари тўғрисидаги маълумотларга бўлган юқори талабни қўймоқда. Тижорат банклари тўғрисидаги ахборотнинг асосий манбаи молиявий ҳисоботлар, жумладан, барча учун тушунарли бўлган (бизнес тилидаги) МҲХС асосида тузилган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ҳисобланади.
2.) Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларининг тижoрaт бaнклaри фaoлиятигa тaтбиқ қилиниши ҳисоботларнинг самарали тизими пайдо бўлишига, бaнклaрнинг рaқoбaтли ўсишини таъминлашга, xизмaт кўрcaтиш сифатини oширишгa xизмaт қилaди ва бaнк мутaxaccиcлaрининг ўз уcтидa муттacил излaнишлaр oлиб бoришгa ундaйди.
3.) Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари форматида тузилган ҳисоботларни тақдим этмасдан туриб ташқи молиялашни жалб қилиш, хусусан, чет эл банкларининг кредитлари, чет эл бозорларида қимматли қоғозларнинг жойлаштириш, чет элда кафолат операцияларни ўтказишга имконият йўқ;

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling