Стандарты организации. Основные положения


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


Download 0.63 Mb.
bet2/9
Sana18.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1031635
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O\'z DSt ISO 17025-2019 узб

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


Синов ва калибрлаш лаболаротиялари компетентлигига умумий талаблар (ISO/IEC 17025:2017, IDT)


Общие требования к компетентности испытательных и калибровочных лабораторий (ISO/IEC 17025:2017, IDT)

Exigences generales concertnant la competence des laboratories d’etalonnages et d’essais (ISO/IEC 17025:2017, IDT)


Амал қилиши_______

1. Қўллаш доираси


Мазкур стандарт лабораторияларнинг компетентлиги, холислиги ва келишган ҳолда фаолият юритишига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Мазкур стандарт ходимлар сонидан қатъи назар лаборатория фаолиятини амалга оширадиган барча ташкилотларга нисбатан қўлланилади.
Лабораториянинг компетентлигини тасдиқлаш ёки эътироф этишда, лаборатория мижозлари, тартибга солувчи органлар, ташкилотлар ва ўзаро баҳолашдан фойдаланувчи схемалар, аккредитация бўйича органлар, ташкилотлар ҳам мазкур ҳужжатдан фойдаланишлари мумкин.


2. Норматив ҳужжатларга ҳаволалар


Ушбу стандартда қуйидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар берилган, шундай экан ушбу ҳужжатларнинг мазмуни қисман ёки тўлиқлигича мазкур ҳужжатнинг талабларини ташкил этади. Санаси қўйилган ҳаволалар учун фақат кўрсатилган таҳрирдан фойдаланилади. Санаси қўйилмаган ҳаволалар учун ҳавола этилаётган ҳужжатнинг сўнгги таҳриридан (шу жумладан, барча ўзгартиришлардан) фойдаланилади.
ISO/IEC Guide 99 , International vocabulary of metrology —Basic and general concepts and associated terms (VIM)
ISO/IEC 17000, Conformity assessment — Vocabulary and general principles


3. Атамалар ва таърифлар


Мазкур стандарт мақсадлари учун ISO/IEC Guide 99 ISO /IEC 17000 стандартида келтирилган қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилади.
ISO ва IEC қуйидаги манзиллар бўйича стандартлаштириш соҳасида қўллаш учун маълумотлар атамалари базасини сақлайди:

  • ISO Online browsing platform платформаси: манзил htt p://www.iso.org/obp;

  • IEC Electropedia: манзил http://www.electropedia.org/

3.1. холислик (impartiality)


объективлик борлиги
Моддага 1-эслатма: Объективлик манфаатлар қарама-қаршилиги йўқлигини ёки улар лабораториянинг келажак фаолиятига салбий таъсир қилмайдиган тарзда ҳал этилганини англатади (3.6).
Таърифга 2-эслатма: “Холислик” атамасининг маъносини етказишга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа атамалар қуйидагилардир: “манфаатлар қарама-қаршилигидан холислик”, “янглиш хулосалар йўқлиги”, “салбий фикрлар йўқлиги”, “бетарафлик”, “адолат”, “очиқлик”, “тенг узоқлашганлик”, “нохолислик” ва “паритет”.
[МАНБА: ISO/IEC 17021-1:2015, 3.2, модификацияланган – 1-эслатмада “сертификатлаштириш органи” сўзлари “лаборатория” сўзига алмаштрилган ва 2-эслатмада “мустақиллик” сўзи матндан олиб ташланган].


3.2. Шикоят (даъво) complaint


Қандайдир шахс ёки ташкилот томонидан, лабораторияга (3.6) фаолиятига ёки ушбу лаборатория томонидан берилган натижага нисбатан билдирилган қониқмаганлик бўлиб, унга жавоб бериш тақозо этилади.


[МАНБА: ISO 17000:2004 , 6.5 – Ўзгартирилган: “апелляциядан бошқа нарса” сўзлари олиб ташланган ва “мувофиқликни баҳолаш бўйича орган ёки аккредитация бўйича орган” сўзлари “....” сўзларига алмаштирилган].


3.3. лабораториялараро солиштирув (interlaboratory comparison)


Битта ёки бир неча ўхшаш намуна икки ва ундан кўп лабораториялар томонидан олдиндан белгиланган шартлар асосида ўлчаниши ёки синовдан ўтказилишини ташкил этиш, амалга ошириш ва баҳолаш.


[МАНБА: ISO/IEC 17043-1:2010, 3.4]


3.4. лабораторияда ички солиштирув (intralaboratory comparison)


Битта ёки бир неча ўхшаш намуна битта лаборатория ичида олдиндан белгиланган шартлар асосида ўлчаниши ёки синовдан ўтказилишини ташкил этиш, амалга ошириш ва баҳолаш.


3.5. малакани текшириш (proficiency testing)


Иштирокчи ишининг тавсифларини лабораториялараро солиштирувнинг олдиндан белгиланган мезон ва усуллари асосида баҳолаш (3.3)
[МАНБА: ISO/IEC 17043-1:2010, 3.7 – Ўзгартирилган: таърифга эслатма олиб ташланган].

3.6. лаборатория (laboratory)


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling