«Стартап» лойиҳаларини танлаб олиш ва молиялаштириш танловида иштирок этиш учун


Download 289.25 Kb.
bet8/14
Sana14.12.2022
Hajmi289.25 Kb.
#1004039
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
loyhalarni boshqarish

09.11.2022й.
Лойиха рахбари
Н.Г.Ўскинов _________
« KHOREZM INNOVATIONS
AND SOFTWARE SOLUTIONS »
МЧЖ раҳбари С.А.Машарипов _ ____ ________


Лойиҳанинг бизнес-режаси
Резюме (Лойиҳанинг номи, лойиҳани амалга оширадиган ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, лойиҳани амалга ошириш жойи, лойиҳа учун зарур молиявий ресурслар суммаси, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва уларнинг бозори (талаб ва таклиф) ҳақида маълумотлар.
Лойиха номи: Гурлан туманини инновацион худудига айлантириш мақсадида ишлаб чиқилган инновацион ахборот тизимини жорий этиш”. Лойиха 1 йилга мўлжалланган бўлиб амалий ишлар 2021 йил 7-ойдан бошлаб Гурлан тумани худудида “Khorezm Innovation and software solutions LLC” (KISS) дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш МЧЖ Гурлан филиалида амалий ишалар олиб бориши кўзда тутилган. “Khorezm Innovation and software solutions LLC” (KISS) фирмаси дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмаёт кўрсатишга ихтисослаштирилган масулияти чекланган жамият ҳуқуқий шаклга эга бўлиб, бир неча йилдан буён ТАТУ Хоразм филиали қошида фаолият юритиб келмоқда. Лойихани амалга ошириш ва 3 йўналишда дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва тўлиқ хаётга тадбиқ этиш учун 338 741,848 сўм маблағ керак бўлиши хисоблаб чиқилди.
Лойиха 1йиллик Стартап кўринишида тақдим этилаётган бўлиб. Лойиха давомида 3 та тайёр дастурий таъминот ишлаб чиқилиши ва тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган. Қуйида тайёр дастурий таъминотларни санаб ўтамиз.
- “Ақлли қўнғироқ” қурилмаси
- “Ақлли қишлоқ врачлик пункти” дастури
- “Ақлли маҳалла” дастури.
Лойихада амалга ошириладиган ишлар учун шарт шароитларни Гурлан тумани хокимияти билан келишилган холда амалга оширилади. Дастурий таъминот учун керакли амалий дастурлар ва ахборот технологиялар билан таъминланган хона зарур бўлади. Биз кўрсатилган дастурий таъминотни тўлиқ ишлаб чиқиб амалиётга тадбиқ этиш даврида ахолини бугунги кундаги ижтимоий хаёти ўрганиб чиқилади. Ахоли эхтиёжи ва сарф харажатлар хисобга олиниб махсулот тан нархи янаям арзонлаштириш йўллари ўрганилади. Лойиха доирасида 3 йўналишда автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади маълумотларни ва ахборотни сақлаш ва бошқариш ва ҳисоб-китобларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ва инсон-оператор томонидан бошқариладиган дастурий ва аппарат воситалари тўплами яратилади. Яратиладиган дастурий таъминотлар тўлиқ электронлаштирилган бўлиб ахолига хизмат кўрсатиш сифатини янаям яхшилашга қаратилгандир. Дастурий таъминотлар ёрдамида врачлик пунктларида тезлик билан маълумотлар баъзасидаги маълумотлар хақида тўлиқ маълумотлар олиш мумкун. Махалла тўғрисидаги маълумотлар хам бир нуқта орқали бошқарилади. Бу ахборот тизимлари қуйидаги кўринишда ишлиди. Маълумотлар бир базада жамланиб хар бир пункьда алохида карта текалар яратилади. Бунда замонавий махалла ва врачлик пунктлари пакет-махсус тизими ва тил воситаларини ўз ичига олган мураккаб дастурий таъминот тизими яратилиб, амалий дастурлар (пакеты прикладных программ ППП) ҳисоблаш пакетлар ривожлантириш нисбатан қисқа тарихида 4 асосий авлод (синф) пакетлар ажратиш мумкин. Ушбу синфларнинг ҳар бири таркибий қисмларнинг амалий дастурлари хар бири ўз гурух (махалла хонадонлар рақами ва аъзолари хақида) маълумотлар тўплами (пакеты прикладных программ ППП) пакетларининг ўзига хос хусусиятларини умумлаштиради. Кириш тиллари, мавзу ва тизим таъминоти билан тавсифланади. Тиббиёт пунктларида хар бир шахснинг саломатлигига таълуқли маълумотлар баъзаси тўпланган бўлади.


Ақлли қўнғироқ” қурилмаси. Гурланг туманидаги умумтаълим мактаблари учун “Ақлли қўнғироқ” қурилмаси ва дастурини ишлаб чиқиш. Биринчи босқичда Ушбу дастур ўрнатилиши зарур бўлган мактаблар рўйхати шакллантирилади ва Гурлан тумани бўйича 44 та мактабга ўрнатилиши режалаштирилган. Стартап дастурини бажарилишининг биринчи йилида ақлли қўнғироқ қурилмаси Гурлан тумани бўйича 44 та мактабга ўрнатилишидан ташқари, вилоятимизнинг бошқа туманлари мактабларига ҳам (жами 100 та қурилма) ўрнатилиши режалаштирилган. Ушбу қурилмаларни сотишдан 70 млн сўм пул тушуми амалга оширилади.


Ақлли қишлоқ врачлик пункти” дастури. Вилоят бўйича 250 дан ортиқ қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд. Бу дастурга таклиф қилинаётган баҳоси 10 млн сўм атрофида. Биринчи босқичда Гурлан тумани ҚВП ларидан бирида Компьютер тармоғи қурилади ва дастур бепул равишда амалиётга жорий қилинади. Иккинчи босқичда, дастур муваффақиятли синовдан ўтгандан сўнг тумандаги 20 та камида ҚВПларда тадбиқ қилинади. Бир йил давомида (200 млн сўм пул тушуми амалга оширилади).
Ақлли маҳалла” дастури. Бу дастур ёрдамида маҳалла миқёсидаги барча маълумотларга эга бўлиш мумкин. Дастурдан фойдаланиб маҳалла кўрсаткичларини аниқлаш билан бирга ҳудуддаги этибор талаб бўғинларни тезда аниқлаш имконини беради. Бу дастурнинг биз таклиф қилаётган баҳоси 5 млн сўм атрофида. Биринчи босқичда ҳудуддаги 50 дан ортиқ маҳаллаларни ушбу дастур билан таъминлаш мақсад қилинган. Вилоят бўйича 280 дан ортиқ маҳаллалар мавжуд бўлиб, кейинги босқичда вилоят бўйлаб ушбу дастур тарғиботи олиб борилади.


Download 289.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling