State committee on forestry of the republic of uzbekistan


Download 87.35 Kb.
Sana23.06.2023
Hajmi87.35 Kb.
#1652180
Bog'liq
Жиззах хат


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O‘RMON XO‘JALIGI
DAVLAT QO‘MITASI





STATE COMMITTEE ON FORESTRY OF THE
REPUBLIC OF UZBEKISTAN

100164, Toshkent v. Qibray tum.
Universitet kochasi – 2.
tel: (998-71) 263-06-70, 263-04-20
E-mail: info@urmon.uz
E-xat: urmon1@exat.uz



Tashkent region, Qibray district,
University str 2. 100164
phone: (998-71) 263-06-70, 263-04-20
E-mail: info@urmon.uz
E-xat: urmon1@exat.uz








/


Жиззах вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасига

Тегишли ҳудудий ўрмон хўжаликлари раҳбарларига

Нусхаси: “Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонасига

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 28 апрелдаги 70-сонли “Ишчи гуруҳи тўғрисида”ги буйруғига асосан жойларга бириктирилган вакиллар томонидан барча пудратчи (ўрмон хўжаликлари) томонидан барпо этилган иҳота дарахтзорларини ҳолати ўрганилди.


Ўрганиш натижалари бўйича Қўмита раисига ахборот киритилган ва ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Жумладан, Фориш давлат ўрмон хўжалиги томонидан Зафаробод туманида 2020 йилда 59,8 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этиш белгиланган, бугунгача белгиланган топшириқ тўлиқ бажарилмаган. Барпо этилган иҳота дарахтзорларига агротехник тадбирларнинг ўз вақтида олиб борилмаганлиги, қўриқланмаганлиги, ер эгалари томонидан пайҳон қилинганлиги натижасида 60 фоиз экилган кўчатлар нобуд бўлган.
Жиззах давлат ўрмон хўжалиги 2020 йилда Пахтакор ва Мирзачўл туманларида жами 95 гектар ер майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этиш мажбуриятини олган, хўжалик томонидан белгиланган иҳота дарахтзорлари тўлиқ барпо этилган. Лекин, агротехник ишларни ўз вақтида бажармаганлиги оқибатида 35 фоиз кўчатлар нобуд бўлган.
Бахмал давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2020 йилда Ғаллаорол туманида 30 гектар майдонда ихота дарахтзорлари барпо этилган. Агротехник ишлар амалга оширилмаганлиги оқибатида барпо этилган ихота дарахтзорларининг 30 фоизи нобуд бўлган, 12 гектар майдонда қайта экиш ишлари олиб борилмаган.
Зафаробод туманида 2020 йилда 47,2 гектар барпо этилган иҳота дарахтзорларини 45% қуриб нобуд бўлган.
Зомин давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2020 йилда Дўстлик ва Пахтакор туманларида жами 34,2 гектар ер майдонида иҳота дарахтзорлар барпо этиш белгиланган. Барпо этлган иҳота дарахтзорларини 30 фоизи нобуд бўлган, бугунги кунгача 10,3 гектар майдонида қайта экиш талаб этилади.
Хўжамушкент давлат ўрмон хўжалиги 2020 йилда Зарбдор туманида
94,4 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо мажбуриятини ўз зиммасига олган, экилган. Агротехник ишлар ўз вақтида бажармаганлиги натижасида барпо этилган иҳота дарахтзорларини 37 фоизи нобуд бўлган.
Вазирлар Маҳкамасининг 422-сонли қарори талаблари ҳанузгача тўлиқ ва сифатли бажарилмасдан қолмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, агротехик тадбирларни ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш, лозим бўлган тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, иловага мувофиқ кунлик маълумотларни ҳамда ҳар ҳафта пайшанба куни амалга оширилган ишлар тўғрисида ёзма ахборотни “Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонасига тақдим этиб бориш вазифалари топширилади.
Иҳота дарахтзорларини барпо қилиш ишлари доимий назоратга олинганлигини ва бажарилган ишлар жойида кўриб чиқилишини эслатиб ўтаман.


Раис ўринбосари Ғ.Қурбонов
Download 87.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling