Мисол. 8.9-расм, а да берилган ферманинг 2-4 стерженидаги зўриқиш аниқлансин.
Ечиш:
1) Ферманинг таянч реакцияларини топамиз.
HА = 0;
2) 8.9-расм, а да келтирилган фермани 2 - 4 стерженини ташлаб, уни А-В стержен билан алмаштириб ўзгартирилган оддий ферма ҳосил қилинади (8.9-расм, б).
Ташлаб юборилган 2-4 стержендаги зўриқишни номаълум деб, X билан белгиланади. Алмаштирилган стержендаги зўриқиш, алмаштирувчи стержендаги зўриқиш ноль эканлигидан фойдаланиб аниқланади, яъни
бундан бўлади.
бу ерда - алмаштирувчи АВ стержендаги X=1 ва ташқи юклардан ҳосил бўлган зўриқишлар. Бу зўриқишлар қуйидагича аниқланади. Ўзгартирилган фермани фақат X=1 юкка ҳисоблаб, АВ стержендаги зўриқишни тугун кесиш усули орқали топилади. зўриқишни аниқлаш учун эса ўзгартирилган ферма фақат ташқи Р юкка ҳисобланади. Бу ерда ҳам тугун кесиш усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Ёпиқ (берк) контур усули. Бу усул ҳам мураккаб фермаларни ҳисоблаш учун қўлланилади. Ёпиқ контур усулини Шухов В.Г. фермалари стерженлари зўриқишларини аниқлаш мисолида қараймиз. (8.10-расм, а).
Мисол. 8.10-расм, а да кўрсатилган ферманинг В-4 стерженидаги зўриқиш аниқлансин.
Ечиш:
1) Ферманинг таянч реакцияларини аниқлаймиз.
HА= 0;
2) Ферма стерженидаги изланаётган зўриқишни аниқлаш учун, уни кесиб ўтувчи ёпиқ қирқим ёки ёпиқ контур ўтказамиз (8.10-расм, а). Фермани ёпиқ контурдан ташқари қисмини ташлаб юборамиз ва ички қисмини ажратиб қолдирамиз (8.10-расм, б) қолдирилган қисми учун мувозанат тенгламасини тузамиз.
бундан
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |