Мисол. 8.7-расм, а да тасвирланган ферманинг Q2-4, U3-5 ва D2-5 стерженларидаги зўриқишлар аниқлансин.
Ечиш: Ферманинг таянч реакциялари олдинги мисолда аниқланган бўлиб, изланаётган стерженлардаги зўриқишларни аниқлаш учун уларни қирқиб ўтувчи I-I тўлиқ кесим ўтказамиз (8.7-расм, а) ва ферманинг чап қисмини ажратиб қараймиз. (8.7-расм, д) Q2-4 зўриқишни аниқлаш учун 5 нуқтага нисбатан моментлар тенгламаси тузилади. Чунки бу нуқтада D2-5 ва
U3-5 зўриқишларнинг моментлари нолга тенг. 5 - нуқта Q2-4 стерженда ҳосил бўлувчи зўриқишни ҳисоблаш учун момент нуқта дейилади.
; RА2d - Pd + Q2-4 h = 0, бундан
бўлади.
Шунингдек U3-5 зўриқишини аниқлашда ҳам момент нуқта усулидан фойдаланиб, 2 - нуқтага нисбатан моментлар тенгламасини тузамиз:
; RАd - U3-5 h = 0, бундан
бўлади.
Агар қирқилган стерженлардан иккитаси ўзаро параллел бўлса, у ҳолда учинчи стержендаги зўриқиш параллел бўлган стерженларга тик йўналган ўққа туширилган проекциялар йиғиндисининг нолга тенглиги шартидан фойдаланиб аниқланади. Масалан, D2-5 стержен зўриқишини аниқлаш учун У = 0 шарти-дан фойдаланилади.
У = 0; RА - P - D2-5 sin = 0, бундан
бўлади.
Қўшма кесимлар усули. Баъзи фермаларнинг стерженларидаги зўриқишларни аниқлаш учун 2 ёки ундан ортиқ кесим ўтказишга тўғри келади. Бундай усулга қўшма кесимлар усули дейилади. Бу усулни қуйидаги мисол орқали қараймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |