Statistik nazorat kartalari sinflanishi Маҳсулот сифатини бошқариш ва таҳлил қилиш статистик усулларининг тизимли тахлили


Download 124.5 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi124.5 Kb.
#1613796
  1   2   3
Bog'liq
Statistik nazorat kartalari sinflanishi.


Statistik nazorat kartalari sinflanishi
1. Маҳсулот сифатини бошқариш ва таҳлил қилиш
статистик усулларининг тизимли тахлили.

Сифатни таҳлил қилишнинг статистик усуллари мамлакатимизда ҳамда чет элларда сифатни бошқариш системаларида кенг қўлланилади.


Статистик таҳлил – бу маҳсулот сифатига таосир этувчи омилларни ва шартларни таҳлил қилишдир.
Сифатни назорат қилиш ва таҳлил қилишнинг маълумотлар манбалари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:

  1. инспекцион назорат: берилган хом-ашё, материалларнинг кириш назорати маълумотларини белгилаш; тайёр маҳсулотларни белгилаб қўйиш; оралиқ назорат маълумотларини белгилаш ва бошқалар.

  2. Ишлаб чиқариш ва технология: жараённи таҳлил қилиш маълумотларини белгилаб қўйиш; қўлланилаётган операциялар тўғрисида кундалик маълумотларни тўплаш; дастгоҳларни назорат қилиш тўғрисидаги маълумотларни (тўьрилаш, таомирлаш, техникавий хизмат кўрсатиш) белгилаб қўйиш ва бошқалар.

  3. Хом ашё ва материалларни келтириш ва маҳсулотни сотиш: харакатни омборхоналар орқали рўйхатга олиш ва бошқалар.

  4. Бошқариш ва иш юритиш: фойдани ҳисобга олиш; қайтган маҳсулотни ҳисобга олиш; доимий мижозларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олиш; сотишни ҳисобга олиш журнали; бозорни таҳлил қилиш маълумотлари ва бошқалар.

  5. Молиявий операциялар: дебет ва кредитни таққослаш жадвали; зарарларни ҳисобга олиш; иқтисодий ҳисоблар ва бошқалар.

Одатда, Япония корхоналарида иш ўринларида маълумотларни таҳлил қилиш учун махсус, тушуниш унчалик қийин бўлмаган «сифатни назорат қилишнинг этти инструменти» деб аталган статистик усуллардан фойдаланилади.
Ушбу этти инструмент ўз ичига қуйидаги усулларни олади:

  1. қатламлаштириш

  2. графиклар

  3. диаграмма Парето

  4. сабаб-оқибат диаграммаси

  5. гистограмма

  6. сочилиш диаграммаси

  7. назорат карталари

Юқорида санаб ўтилган «сифатни назорат қилишнинг этти инструмент»и турли муаммоларни ҳал этишда алоҳида ёки турли комбинацияларда қўлланиши мумкин.
У ёки бу муаммоларни эчилиши қуйидаги схема асосида амалга оширилади:

  1. параметрларни ўрнатилган меоёрлардан фарқланишини баҳолаш.

  2. Муаммонинг эчилиши билан боғлиқ бўлган энг муъим омилларни танлаш.

  3. Муаммо юзага келишига сабаб бўлган омилларни баҳолаш.

  4. Яроқсиз маҳсулотларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган энг муҳим омилларни баҳолаш.

  5. Натижаларни тасдиқлаш.

Статистик усулларни батафсил кўриб чиқамиз.

Download 124.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling