Statistik nazorat kartalari sinflanishi Маҳсулот сифатини бошқариш ва таҳлил қилиш статистик усулларининг тизимли тахлили
Download 124.5 Kb.
|
Statistik nazorat kartalari sinflanishi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айланали графиклар
- 1-расм.
1. Қатламлаштириш – энг оддий статистик усуллардан бири. Агар четланишлар маҳсулотни тайёрлаш шароитлари билан боғлиқ деб фараз қилинса, ўлчаш кўрсаткичларини алоҳида қатламлар бўйича, яъни машина ва ускуналар бўйича алоҳида, ҳар бир оператор бўйича алоҳида, хом ашё бўйича алоҳида, бригадалар бўйича, сменалар бўйича ҳам алоҳида нисбий ўрганилиб, таҳлил қилиш ишларини амалга оширилади.
2. Графиклар - ўрганилаётган воқеликнинг фақатгина аниқ бир вақтдаги холатинигина тавсифлаб қолмай, балки ривожланиш тенденциясини ҳам ўрганиш имконини беради. Устунли графиклар-маҳсулот таннархининг унинг турига боғлиқлиги, корхонанинг кўрган зарарини ишлаб чиқарилган яроқсиз маҳсулотнинг ъўжмига боғлиқлиги каби омилларни миқдорий жиъатдан устунларнинг баландлиги орқали ифодалашга асосланган устунли графикларни ясашда ординаталар ўқи бўйича миқдори; абцисса ўқи бўйича омиллари қўйилади. Ҳар бир омилга маолум бир устун тегишли бўлади. Айланали графиклар – маълум бир параметр айрим қисмларининг нисбатини тавсифлаш мақсадида қўлланилади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатларнинг маҳсулот таннархидаги улушини ифодалашда ёки айрим маҳсулот турлари бўйича олинган даромадларнинг корхонанинг умумий даромадидаги улушини ифодалашда қўлланиши мумкин. 1-расм. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг таркибий тузилиши. 2. Парето диаграммаси. Фирма, корхоналар фаолиятида диаграммаларни қўллаш орқали ъал қилинадиган жуда кўп муаммолар юзага келади. Парето: кредит миқдорининг айланувчанлигидаги қийинчиликлар, буюртмалар қабул қилишнинг янги қоидаларини ўзлаштириш, яроқсиз маҳсулотнинг юзага келиши, дастгоъларнинг носозлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш билан унинг сотилиши орасидаги вақтнинг чўзилиб кетиши, омборхоналарда маҳсулотнинг туриб қолиши, рекламацияларнинг келиб тушиши, хом ашё ва материалларнинг вақтида келиб тушмаслиги ва бошқалар. Парето диаграммаси юқоридагиларни акси, яони айрим цех ёки бўлимларнинг ижобий тажрибасини бутун корхонага татбиқ этиш керак бўлган ҳолатларда ҳам қўлланилади. Парето диаграммаси ёрдамида эришилган ютуқларнинг сабабини аниқлаб, самарали ишлаш усулларини кенг татбиқ этиш мумкин. Парето диаграммасини муъим омилларни назорат қилишда қўллаганда энг кенг тарқалган услуб – АВС-таҳлили услубидан фойдаланилади. Фараз қилайлик, омборхонада 1.000, 3000 ва ундан ортиқ сондаги деталлар бўлсин. Деталларни бир хилда бирма-бир назорат қилиш жуда кўп меънат сарфини талаб қилади ва самарасиз ҳисоблавнади. Агар бу деталларни гуруҳларга ажратсак, масалан, омборхонадаги ҳамма деталларнинг 20-30% ини ташкил этувчи энг қиммат деталларга унинг умумий қийматининг 70-80%и, жами маҳсулотнинг 40-50%ини ташкил этувчи энг арзон деталларга эса маҳсулот қийматининг 5-10%игина тўғри келади. Биринчи гуруҳни А, иккинчи гуруҳни В деб атаймиз. Қиймати умумий қийматга нисбатан 20-30 %ни ташкил этувчи оралиқ гуруҳни эса В деб атаймиз. Агар омборхонадаги А гуруҳга тегишли маҳсулотларнинг сифати кучли назорат қилиниб, С гуруҳга тегишли маҳсулотлар сифати энгилроқ назорат қилинса, маҳсулот сифатини назорат қилиш самарали амалга оширилган ҳисобланади. Бундай таҳлил омборхоналарни, маҳсулотнинг сотилиши билан боғлиқ бўлган пул миқдорини назорат қилишда кенг қўлланилади. Парето диаграммаси яроқсиз маҳсулотнинг юзага келиши, дастгоҳларнинг носозлиги, омборхоналардаги деталларни назорат қилиш каби муаммоларни ҳал этишда устунли графиклар кўринишида ифодаланади. Диаграммалар бир неча вариантда тузиш тавсия этилади. Уларни кетма-кет таҳлил қилиб, оқибат натижада алоҳида Парето диаграммасини тузиш мумкин. Парето диаграммасини сабаб натижавий диаграмма билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқдир. Маҳсулот сифатининг паст бўлишидек жуда муъим масалани ъал этишда ъар бир конкрет дефект бўйича унинг моиятини аниқлаб олиш керак. Бундай ҳолатларда имкони борича кўпроқ сондаги манфаатдор шахслар тўпланади ва маҳсулот сифацизлигининг асосий сабаби ўрганилади. Натижада, биринчи навбатдаги эотиборни талаб қиладиган тўртта-бешта сабабларда тўхтатилади. Корхонанинг мураккаб иқтисодий фаолиятида, унинг турли бўлинмаларида муаммолар келиб чиқиши мумкин. Ушбу муаммоларни хал этишни Парето диаграммасини тузишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Улар ёрдамида фирма фаолиятининг турли сохаларидаги муаммоларни тахлил қилиш мумкин. Download 124.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling