“Стратегик маркетинг” фанидан


Маркетинг ўзаро алоқалари


Download 328.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/20
Sana20.06.2023
Hajmi328.9 Kb.
#1636688
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
portal.guldu.uz-glosariy

Маркетинг ўзаро алоқалари - 1) хизмат кўрсатиш тадбиркорлигининг 
товар ҳаётийлик даврининг ҳар бир босқичида барча бозор субъектлари билан 
алоқаларни режалаштириш, ташкил тадбиқ бошқариш жараёнида барча 
фаолият турлари ва ресурсларни қамраб олишга йўналтирилган истиқболли 
концепцияси. Мижоз билан узоқ муддатли ўзаро муносабатларга ва битимда 
иштирок етувчи томолар мақсадларини қондиришга йўналтирилган концепция; 
2) бажариш маъсулиятини тақсимлаш ва кенгайтириш тамойиллари бўйича 
маркетингни ташкил этиш усули. 
Маркетинг операциялари тадқиқоти - 1) маркетинг қарорларини ишлаб 
чиқиш ва қабул қилиш тизимида фойдаланилувчи усуллар (математик 
дастурлаштириш, уйинлар назарияси, қарорлар назарияси, тасвирларни таниб 
олиш назарияси ва ҳоказо) йиғиндиси; 2) «бошқа усуллар ёрдамида бундан ҳам 
ёмон жавоб бериладиган амалий саволларга ёмон жавоб бериш санъати» 
(Т.А.Саати, операциялар тадқиқоти соҳасидаги Америкалик мутахассис) 
Маркетинг режаси - белгиланган маркетинг мақсадларига эришишда 
ёрдам бериши кутилаётган чора-тадбирларнинг кетма-кетликда дэталли 
равишда ифодаланиши. 
Маркетинг салоҳияти (потенциали) - 1) корхона салоҳиятининг 
ажралмас қисми; 2) товар, нарх коммуникация ва савдо сиёсати, талабни 
ўрганиш соҳасида самарали маркетинг тадбирларини режалаштириш ва 
ўтказиш 
ҳисобига 
маркетинг 
тизимининг 
корхоннанинг 
доимий 
рақобатбардошлиги, товар ва хизматларнинг бозордаги иқтисодий ва ижтимоий 
конъюнктурасини таъминлаш қобилиятлари мажмуи. 
Маркетинг тадқиқоти дизайни - 1) маркетинг тадқиқоти жараёни ва 


моделини лойиҳалаштириш ва тузиш; тадқиқотни ўтказиш, маркетинг 
ахборотларини излаб топиш учун рационал режаларни ишлаб чиқиш. Кулда ёки 
ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилиши мумкин; 2) маркетинг 
тадқиқоти субъектлари хулқ-атворининг ўзгариш ҳолатларини ўрганиш ва 
башорат қилиш бўйича ижодий жараён. 

Download 328.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling