Стратегик маркетингни режалаштириш босқичи Стратегик маркетинг режасининг таҳлили


Download 239 Kb.
bet2/3
Sana18.12.2022
Hajmi239 Kb.
#1027125
1   2   3
Bog'liq
1475393762 63131

Маркетинг стратегиясини танлаш.

Шунингдек рақобатли стратегиянинг тўрт тури мавжуд:

  • 1. Етакчи стратегияси.
  • Етакчи - бу бозор ривожланишига энг катта ҳисса қўшувчи фирма. Етакчида қуйидаги стратегиялар мавжуд:
  • а) товар янги истеъмолчиларини излашга йўналтирилган бирламчи талабнинг кенгайиши, мавжуд товарларни қўллашни ташвиқот қилиш, товар истеъмолини ошириш. Бу компонентлар интенсив ўсиш компонентлари ҳисобланади;
  • б) мудофаа стратегияси - унинг мақсади: пешқадам рақобатчиларга нисбатан бозорда ўзининг улушини мудофаа қилиш, бу рақобатчилар вазифасини кийинлаштириш мақсадида инновациялар ва технологик такомиллаштириш, бозорда интенсив сотишни йўлга қўйиш;
  • в) бошловчи стратегия - тажриба самараларидан кенг максимал фойдаланган ҳолда рентабелликни ошириб бозорда ўз улушини оширишни кўриб чиқади.
  • г) демаркетинг стратегияси - реклама ва талабни рағбатлантириш, камайтириш айрим сегментларда баҳоларнинг ўсиши учун талаб даражасини камайтириш мақсадида бозорда ўз улушини қисқартириш.
  • Янги бозорларда диверсификация стратегияси муқобил бўлиб ҳисобланади.

Сотишни башорат қилиш қуйидаги методлар асосида баҳоланади.

  • эксперт баҳоси;
  • имкониятлар изланиши;
  • бозорни текшириш (ёки назоратли сотув)
  • Эксперт баҳолар рақобатчилар сотуви таҳлиллари асосида тўпланган маълумотларга асосланади.
  • Имкониятлар изланиши ўз олдида истеъмолчилар, савдогарлар, таъминотчилар, агар мумкин бўлса рақобатчилар учун сўров асосида ахборотлар йиғишни мақсад қилиб қуяди.
  • Бозорни текшириш янги товарни сотиш потенциали ҳажмини, истеъмолчиларни бозор тартиб иштирокида маҳсулотларни катта - катта сотиб олиш даражаларини баҳолаш асосида олиб борилади.

Товар сифатини ташкил этувчилар.

Товар сифатини ташкил этувчилар.

  • а) функционал мослик товарнинг ўз функциясини тўғри бажариш қобилияти.
  • б) қўшимча функциялар: товар имкониятлари диапазони;
  • в) мослашув: такомиллашиш даражасида меъёр ва стандартларга риоя қилиш;
  • г) ишончилилик: берилган муддат давомида дефектлар ёки синувчанликнинг бўлмаслиги.
  • д) узоқ муддатли - абадийлик: товарнинг фойдали хизмат муддати;
  • е) хизмат кўрсатиш сервис: сотувгача ва сотувдан кейин таъминловчи хизматларнинг диапозони, тезлиги ва самарадорлиги:
  • ж) эстетиклик: дизайин, кўриниши, ранги, таъми:
  • з) сифат қабул қилиниши: обрўйи, товар мовии
  • Хизмат сифатини ташкил қилувчилар:
  • а) компонентлик: корхона хизмат кўрсатиш учун керакли билим ва тажрибаларга эга бўлади;
  • б) ишончилилик: фирма доимий ишлайди, керакли, талаб қилинувчи даража лозим ва ҳар қаерда таъминланади, қабул қилинган мажбуриятлар бажарилади.
  • в) ҳозир жавоблилик: ходимлар мижоз талабларига тез, ҳар доим жавоб беришга интиладилар;

Download 239 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling