«стратегик менежмент» фани бўйича қисқача маълумот


Download 0.61 Mb.
bet1/10
Sana08.03.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1253578
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу. кооперация Maruza

Мавзу: Бозор муносабатлари тизимида кооперациянинг ўрни Кооперация ва агросаноат интеграциясининг ривожланиш босқичлари.

  • Мавзу: Бозор муносабатлари тизимида кооперациянинг ўрни Кооперация ва агросаноат интеграциясининг ривожланиш босқичлари.
  • Режа:
  • Мамлакат иқтисодиётида агросаноат мажмуасининг ўрни ва роли.
  • Қишлоқ хўжалиги кооперациясининг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари.
  • Қишлоқ хўжалиги кооперативларини тузиш ва уларнинг ишлаш тартиби.
  • Кооператив ғояларнинг пайдо бўлиши ва кооперацияларнинг дастлабки шакллари.
  • Замонавий бозор шароитда кооперациявий муносабатларни ривожланиши.
  • Агросаноат интеграциясининг ривожланиш босқичлари.

«Уч нарса миллатни буюк ва саховатли қилади: ҳосилдор ер, ривожланган саноат ҳамда одамлар ва товарлар ҳаракатининг енгиллиги»

  • «Уч нарса миллатни буюк ва саховатли қилади: ҳосилдор ер, ривожланган саноат ҳамда одамлар ва товарлар ҳаракатининг енгиллиги»
  • Ф. Бекон
  • Агросаноат мажмуи қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан, унинг ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига етказиб бериш билан боғланган иқтисодиёт тармоқларининг тўпламидан иборатдир.

Кооперациянинг турли шакллари ва усулларининг ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

  • муайян минтақа ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланиш даражаси ва ишлаб чиқариш жараёнларининг интеграциялашув даражаси;
  • товарлар, меҳнат, сармоя ва хизматлар истеъмол бозорининг ҳолати;
  • кооперация жараёнлари, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий асослари ва унинг ҳолати;
  • маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек турли хилдаги хизматларни кўрсатиш соҳасида рақобатнинг ривожланганлик даражаси.

Агросаноат мажмуининг асосий ижтимоий – иқтисодий мақсади қуйидагилардан иборат:

  • Мамлакатнинг озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш ва унга бўлган истеъмолни илмий асосланган меъёрларга яқинлаштириш;
  • Аҳолини қишлоқ хўжалиги хом–ашёсидан тайёрланадиган озиқ-овқат бўлмаган товарларга бўлган талабини қондириш;
  • Агросаноат мажмуи корхоналарини ривожлантиришнинг интенсив шаклига ўтказиш ва шу асосда пировард маҳсулот ишлаб чиқаришни ўстиришни таъминлаш;
  • Барча тармоқ ва корхоналарда мавжуд ресурслар салоҳияти(потенциали)дан фойдаланишни яхшилаш ва шу асосда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
  • Ташқи савдо обороти структурасини, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпроқ четга чиқариш ҳисобига ўзгартириш.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling