Хозирда аграр тармоқни ривожлантириш билан боглик бўлган муаммоларни икки гурухга булиш мумкин: - Қишлок хўжалиги корхоналари (тадбиркорлар) томонидан хал этиладиган муаммолар;
- Давлат томонидан хал этиладиган муаммолар.
- Аграр тармоқни ривожлантиришда давлатнинг қуллаб- қувватлаши талаб этиладиган омиллар қуйидагилар:
- умумий аграр сиёсат йўналишларини белгилаш, аграр ислохотларни амалга оширишнинг фермер ва дехкон хўжаликлари фаолиятига мос келувчи шароит яратиб берувчи меъёрий-хукукий база яратиш;
- моддий-техник таъминот ва сервис хизматлари курсатиш сохаларида монопол вазият шаклланиши олдини олиш тадбирларини жорий этиш;
сув хўжалиги тизими иншоотларидан фойдаланишга ва ер ресурслари мелиоратив холатини яхшилашга инвестицияларни жалб этиш; - сув хўжалиги тизими иншоотларидан фойдаланишга ва ер ресурслари мелиоратив холатини яхшилашга инвестицияларни жалб этиш;
- чорва моллари ветеринария холатини назорат килиш ва усимликларни химоя килишнинг самарали тизимини яратиш;
- аграр тармоқни ривожлантиришга бевосита хорижий техникалар, технологиялар ва бошқа инвестициялар жалб этиш тадбирларини ташкил этиш;
- тармоқни аграр илм-фани ютуқлари билан таъмин этиш ва соханинг илмий таъминотини ташкил этишни бошкариш ва молиялаштириш механизмларини жорий этиши талаб этилади;
- фермер ва дехқон хўжаликлари томонидан етиштирилаётган махсулотларни экспорт килиш учун кулай хукукий ва ташкилий-иктисодий мухит яратиш;
- қишлоқ хўжалиги учун кадрлаш тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан хал этиладиган муаммоларга асосан: - ишлаб чиқаришни ташкил этиш яъни ер ва сувдан, моддий-техник, молиявий ва мехнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
- махсулот ишлаб чикариш ва сотишни самарали режалаштириш;
- сарф харажатларни камайтириш ва махсулот сифатини ошириш хисобига ишлаб чикаришнинг ракобатбардошлигини ошириш;
- хосилдор ва бозор талабига мос махсулот етиштириш имконини берувчи экинлар навлари, чорва моллари зотларини танлаш; махсулотларни кайта ишлашни ташкил этиш; илм-фан ютукларидан фойдаланган холда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ва бошкалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |