замонавий кооперация ўз шаклланиши ва ривожланишининг узоқ тарихий давр мобайнида ишлаб чиқилган иқтисодий, ижтимоий ва демократик тамойилларини ўзида мужассамлантириши лозим. Фақат ушбу тамойилларни ҳисобга олиб, улардан тўлиқ фойдаланган ҳолда кўп укладли иқтисодиётнинг таркибий қисми сифатида унинг ривожланишини таъминлаш мумкин; - замонавий кооперация ўз шаклланиши ва ривожланишининг узоқ тарихий давр мобайнида ишлаб чиқилган иқтисодий, ижтимоий ва демократик тамойилларини ўзида мужассамлантириши лозим. Фақат ушбу тамойилларни ҳисобга олиб, улардан тўлиқ фойдаланган ҳолда кўп укладли иқтисодиётнинг таркибий қисми сифатида унинг ривожланишини таъминлаш мумкин;
- тарихий категория сифатида ишлаб чиқариш ва матлубот кооперацияси хўжалик юритишнинг бутун иқтисодий тизимларининг ривожланиши билан ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланиш ва такомиллашиш имкониятига эга.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари: фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа хўжаликлари эгалари томонидан ихтиёрий равишда ташкил этилган тижорат ташкилоти шаклида бўлади. - Қишлоқ хўжалиги кооперативи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари: фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа хўжаликлари эгалари томонидан ихтиёрий равишда ташкил этилган тижорат ташкилоти шаклида бўлади.
- Ташкил этишдан мақсад – кооператив аъзоларининг моддий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш. Мажбурий шарти – уларнинг мулкий пай бадалларини бирлаштириш ва кооператив фаолиятида шахсан иштирок этиш.
- Кооператив икки турда бўлиши мумкин: ишлаб чиқариш ёки истеъмол.
Ишлаб чиқариш кооперативи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширади. Кооператив аъзолари сони 5 тадан кам бўлмаслиги лозим. Унга юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, шунингдек 16 ёшга тўлган, унинг фаолиятида шахсан иштирок этувчи жисмоний шахслар аъзо бўлишлари мумкин. - Ишлаб чиқариш кооперативи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширади. Кооператив аъзолари сони 5 тадан кам бўлмаслиги лозим. Унга юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, шунингдек 16 ёшга тўлган, унинг фаолиятида шахсан иштирок этувчи жисмоний шахслар аъзо бўлишлари мумкин.
- Истеъмол кооперативлари қуйидагиларга бўлинади: қайта ишлаш, савдо, хизмат кўрсатиш, таъминот, боғдорчилик, чорвачилик, суғурта, кредит ва б. Таркибига камида 2 та юридик ёки камида 5 та жисмоний шахс кирганда ташкил этилади. Қуйидагилар бундай кооператив аъзолари бўлиши мумкин: қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари; шахсий томорқа хўжалигини юритувчи фуқаролар; қишлоқ хўжалиги корхоналари ва (ёки) жисмоний шахслар – фермер хўжаликлари аъзолари; боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи фуқаролар.
Do'stlaringiz bilan baham: |