Стратегик режалаштириш фанидан якуний назорат тест саволлари
2-вариант
Мақсадларнинг вазифавий тузилиши?
А. Стратегик, ўрта муддатли, тактик.
Б. Иқтисодий, социал, ташкилий, техник, илмий, сиёсий.
С. Ички, ташқи.
*Д. Маркетинг бўйича, инновацион, ходимлар, ишлаб чиқариш, молиявий, маъмурий.
Мақсадларнинг мазмуни бўйича турлари?
А. Маркетинг, инновацион, ходимлар, ишлаб чиқариш, молиявий, маъмурий.
*Б. Иқтисодий, социал, ташкилий, техник, илмий, сиёсий.
С. Стратегик, ўрта муддатли, тактик.
Д. Алоҳида обрўли, обрўли, бошқалар.
Стратегик бошқариш тизими бир бирини тўлдирувчи қандай тизимдан иборат?
А. Умумий тезкор масалаларни аниқлаш, мойиллик, координация ҳамда бўлинма раҳбарлари ва ижрочиларини назорат қилиш.
Б. Корхонада стратегик ўзгаришларни амалга ошириш ва уни амалга оширувчи кадрларни танлаш, тарбиялаш.
*С. Реал вақт масштабида стратегик муаммоларни бошқариш ва корхона стратегиясини таҳлил этиш, режалаштириш.
Д. Ўсишга ва ишбилармонликка асосланган.
Стратегияни амалга оширишда ... асосида бошқариш услуби ҳам кенг тарқалган?
А. Натижалар.
*Б. Мақсадлар.
С. Муҳит таҳлили.
Д. Бозор ҳолати.
Стратегик таҳлил амалий жиҳатдан фирмалар фаолиятида дастлаб:
*А. Маркетинг ва инновацион фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Б. Бозор ва корхона фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
С. Таҳлилий ва режалаштирилган фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Д. Бошқарув ва назорат қилиш фаолиятига боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |