Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” педагоглар учун психологик тренинг дастури


Психологларнинг фикрича, муаммо нимада эканлигини англаш ва уни вербаллаштириш – уни 50 фоизга ҳал қилиш, демакдир


Download 116.5 Kb.
bet3/10
Sana03.01.2023
Hajmi116.5 Kb.
#1076090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Trening.Stressni yengish bo`yicha

Психологларнинг фикрича, муаммо нимада эканлигини англаш ва уни вербаллаштириш – уни 50 фоизга ҳал қилиш, демакдир.

Асосий қисм
“Ниқобларсиз” машқи.
Ҳозир ўзимиз ҳақимизда тайёргарликсиз бир нарсаларни айтиб берамиз. Сизларнинг олдингизда айланамиз марказида карточкалар бор. Сизнинг вазифангиз – навбати билан карточкаларни оласиз ва уларда бошланган гапларни давом эттирасиз. Сизнинг изҳорларингиз иложи борича очиқ ва самимий бўлиши лозим. Карточкалар қуйидаги мазмунларда аввалдан тайёрланиб, икки буклаб (иштирокчилар сонига нисбатан 50% кўпайтириб қўйилади) қўйилади:

  1. “Атрофимдаги одамлар ... да менга жуда ёқади”

  2. “Мен бирор нарсани унутишим қийин, лекин…”

  3. “Баъзан мен ҳақиқатда хоҳлайдиган нарса бу – ...”

  4. “Мен зерикадиган пайт бу –...”

  5. “Мени асабимни бузадиган нарса бу – ...”

  6. “Менга жудаям ёқимли бўлган пайт бу – ...”

  7. “Баъзан мени одамлар тушунишмайди, чунки мен ...”

  8. “Мен ҳақиқатдан ҳалигача ...”

  9. “Ўйлашимча, мен учун энг муҳим нарса бу – ...”

  10. “Охирги пайтларда ишимда мени хафа қилатган нарса бу –...”

  11. “Менинг дўстларим жуда камдан-кам ...”

  12. “Мен ҳақиқатдан фаҳрланадиган нарса бу – ...”

  13. Касбий фаолиятимдаги кучли томоним бу –...”

  14. “Мен ҳафа қиладиган нарса бу – ...”

  15. “Мен ҳурсанд қиладиган нарса бу – ...”

Машғулот муҳокама қилинади. Бу машғулот орқали педагоглар биринчи ўзлари ҳақида ва сўнгра бир бирлари ҳақида нималарни англаб олганлари ҳақида айтиб ўтишлари керар.
Тренер сўзи: Сир эмаски, ўқитувчи касби бошқа кўпгина касбларга қараганда кўпроқ қаттиқ стресс ҳолатига олиб келади, яъни бу стресс шундай юқори даражадаки, инсоннинг “кундалик” руҳий заҳирасидан анча ошиб кетади. Лекин Канадалик олим Ганс Сельенинг айтишича, стресс нафақат муаммо, балки яхшилик ҳамдир. Турли хил стрессларсиз бизнинг ҳаётимиз рангсиз ва бемаъни бўлиб қоларди. Стресс – бу тренировка ва чиниқишнинг энг муҳим ускунаси бўлиб, организмнинг қарши туришини, яъни психик иммунитетини оширади. Стресс нафақат оғир қайғунинг юзага келтириши, балки катта хурсандчиликка ҳам олиб келиши мумкин. Стресс инсонни ижодий чўққиларга етаклаши мумкин. Ва ўқитувчи касби стресс ҳолатлари тез-тез юзага кедадиган касблардан биридир. Шунинг учун биз педагоглар стрессни бошқариш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлмоғимиз керак.
Келинг, ўзимизда стрессга чидамлилик даражамизни ўрганиб кўрамиз.

Download 116.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling