Хайр салбий эмоция ва ҳиссиётлар!!! (Бу тарқатма материал сифатида ҳар бир иштирокчига берилиши керак)
Инсон ўзидаги мавжуд салбий эмоция ва ҳиссиётларни келиб чиқиш сабабларини аниқласа, уларнинг илдизини кесиш ва ўзидаги кечаётган руҳий жараёнларни чуқурроқ англаш имконини хосил қилади. Бу салбий эмоция ва ҳиссиётларнинг инсонга таъсир қувватини кескин камайтиради.
Инсоннинг салбий эмоция ва ҳиссиётларини тан олмаслик сабаблари:
Ўзига ортиқча ёки нотўгри баҳо бериш
Ўзини ва атрофдагиларни англамаганлик
Ўз ўзидан ва атрофдагилардан уялиш комплекси, ўзига ортиқча масъулоят ва бурчни юклаб олиш
Нотоғри хулосаларнинг ўрнашиб қолганлиги, эгоцентризм, бунда бошқаларга ортиқча масъулият ва бурчни юклаш
Ўзининг руҳиятига лоқайд муносабат, психологик маданиятсизлик, псхогигиенага амал қилмаслик!
Салбий эмоция ва ҳиссиётларнинг келиб чиқиш Асосий сабаблар рўйҳати:
Адолатсизлик (инсоннинг ўзи ёки бошқаларнинг ноҳақлиги)
Аура вируслари орқали юқиш (буни бартараф этиш учун қўлларни замок ҳолатда ушлаш кифоя)
Қониқмаслик, мавжуд ўзгармас ҳолатга кўника олмаслик, қандай бўлса шундай қабул қилишни истамаслик
Тирноқ ичидан кир қидириб, пашшадан фил ясаш
Сабрсизлик ва иродасизлик
Ўзига ёки атрофдагиларига ҳаддан ортиқ масъулиятни юклаш
Истаклар ва бурчлар, қадриятлар ва зид қадриятларнинг тўқнашуви ҳамда номутаносиблиги
Бу сабаблар бир вақтнинг ўзида неврозларнинг сабабларидир!
Қайта дастурлаш: Салбий эмоция ва ҳиссиётлар инсон психикасида, мисоли компютерга вирус тушгани каби деструктив(бузғунчи) ҳарактерга эга. Бунда инсон ўз психикасини қайта дастурлаши ва янги установкалар (хулосалар) хосил қилиши орқали вируслардан (яъни салбий эмоция ва ҳиссиётлар қўзғатувчиларидан, доминанталардан) ҳалос бўлиши керак. Бу босқичда инсон бевосита ўзининг идрок этиш ҳамда тафаккур тарзини ўзгартириши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |