Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
8.6. Таъминот линияларидаги бошқариш аппаратлари барча фаза симларни бир вақтда ўчириши керак. Ноль ишчи ўтказгичлар ўчирилмайди 8.7. Табиий ёритилганликнинг турлича шароитларига эга зоналари бўлган хоналар учун ишчи ёритишни бошқариш, хоналар табиий ёритилганлигининг ўзгариб боришига қараб, ёритгичларни гуруҳлаб ёки қаторлаб ёқиб-ўчирилишини таъминлаши керак. Кучли кўз меҳнати талаб қилинадиган, ўқув синфлари, аудиториялар ва бошқа хоналарда, техник-иқтисодий асослаш мавжудлигида, табиий ёритилганликка боғлиқ, сунъий ёритилганликни текис ёки поғона-поғона тарзда автомат тартибга солишни мўлжаллаш тавсия этилади. 8.8. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги омборхоналар, ҳамда товарларни сотишга тайёрлаш хоналари ёритишини бошқариш ҳар бир хона учун маҳаллий бўлиб, корхоналарда иш тугагач марказлашган узоқдан туриб ўчириш имконини бериши керак. Ёритишни маҳаллий бошқариш виключателлари хоналардан ташқарида ёнмайдиган конструкциялар устида жойлашган бўлиши ва пломбалаш мосламаларига эга шкафлар ёки туйнуклар ичида бўлиши керак. 8.9. Жамоат биноларидаги хизмат кўрсатиш ходимлари учун мўлжалланган ўтиш жойлари ва зинапоя катаклари ишчи ёритишини маҳаллий бошқариш учун, истаган қаватга ёки қаватларнинг бир қисмига ўтиш, кўтарилиш, тушиш учун етарлича вақтни ушлаб туриш имкониятига эга бўлган қиска муддатли ёқиш қурилмаларини кўзда тутиш тавсия этилади, бунда ёритишни қўлда бошқариш имконияти таъминланиши керак. 8.10. Ишчи ёритишни узоқдан туриб марказлашган бошқариш учун КТҚ ёки БТШ ларда, тақсимлаш пунктларида ва гуруҳланган шчитчаларда, ҳамда гуруҳланган шчитчалар киришида ўрнатилган автомат виключателлардан фойдаланиш рухсат этилади. 8.11. Авария ва эвакуация вазиятидаги ёритишни хоналарда ўрнатилган виключателлар билан; гуруҳланган шчитчалардан; тақсимлаш пунктлари, КТҚ ёки БТШ лардан; ёритишни бошқариш пунктларидан, бинолар ва хоналарнинг функционал вазифасига ҳамда уларда эксплуатация ва диспетчер хизматлари мавжудлигига қараб, узокдан туриб ёки автомат бошқариш тизимларидан фойдаланиб, марказлашган ҳолда амалга ошириш рухсат этилади. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ташқи витриналари ва ташқи рекламаларини ёритиш, шунингдек эвакуация ҳолатидаги ёритиш автомат тарздагиси билан бир қаторда, аппаратлар қулфланувчи жавончалар ичига ўрнатиладитган бино ташқарисидаги бошқаришга эга бўлиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling