Строительные нормы и правила
Ёз шароитлари бўйича тўсиқ конструкцияларини ташқи юзасини иссиқлик бериш коэффициенти
Download 2.16 Mb.
|
КМК 2.01.04 узб
3.6. Ёз шароитлари бўйича тўсиқ конструкцияларини ташқи юзасини иссиқлик бериш коэффициенти н, Вт/(м2 оС), қуйидаги формуладан аниқланиши лозим __
н = 1,16(5 +10 v ) , (20) бу ерда v – такрорланиши 16% ва ундан юқорини ташқил этган румблар бўйича июль учун шамолнинг ўртача тезлигини минимали, ҚМҚ 2.01.01-94 га асосан қабул қилинади, лекин 1 м/с дан кам бўлмаслиги керак. 3.7*. Июлнинг ўртача ойлик ҳарорати 21 оС ва юқорироқ бўлган туманларда жойлашган турар жой, даволаш муассасалари (касалхона, клиника, стационар ва госпиталлар), диспансерлар, амбулатория-поликлиника муассасалари, туғруқхоналар, болалар уйлари, қариялар ва ногиронлар интернат-уйлари, болалар боғчалари, яслилар, ясли-боғчалар (корхоналарники) ва болалар уйлари биноларининг асосий хоналари, ҳамда қурилиш районидан қатъий назар барча турдаги вазифага эга бўлган совутиш ёки кондиционерлаш ускуналари билан жиҳозланган биноларга жойлашган хоналарнинг ёруғлик тешиклари учун қуёшдан ҳимоялаш тузилмасини кўзда тутиш лозим. Турар жой, жамоат ва саноат биноларининг ёруғлик тешикларини жойлашуви бўйича қуёшдан ҳимоялаш тузилмасини қўйилиш чегараси тегишли ШНҚ ва ҚМҚ талабаларига кўра қабул қилиш лозим, аммо ёруғлик тешиклари уфқ секторининг 120…290о-га йўналган ёруғлик тешиклариникидан кам бўлмаслиги керак. 3.8*. Қуёшдан ҳимоялаш тузилмасининг конструкцияси қуёш инсоляцияси меъёрий давомийлигига ва хонанинг талабдаги шамоллатиш режимига риоя қилишга монелик кўрсатиши керак эмас. Ёруғлик тешикларига соя тушиш имконини қолдирмаслик ва йилнинг совуқ фаслида хонага қуёш энергиясини максимал тўпланиши учун қуёшдан ҳимоялаш тузилмалари, стационар соябонлардан ташқари очилувчи, сурилувчи ёки осон йиғиштириладиган имкониятда бажарилиши лозим. 3.9*. Қуёшдан ҳимоялаш тузилмасининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 10 жадвалда белгиланган, сзн меъёриш катталикдан ошмаслиги керак. 10 жадвал
3.10*. Қуёшдан ҳимоялаш қурилмасининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 7 илова бўйича қабул қилиниши лозим. Download 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling