Байроқлар (флаги) – узунлиги 3 бит. Пакетни фрагментациялаш билан боғлиқ бўлган белги. DF=1 (Do not Fragment - не фрагментировать) фрагметацияланмасин дегани. Пакетнинг бўлагини неча байтга сурилганлигини кўрсатувчи қисми (смещение фрагмента) – узунлиги 13 бит. Пакет бўлагини дастлаб фрагментация-ланмаган пакетнинг бошланишига нисбатан неча байтга сурилганлигини кўрсатувчи қисми. Пакетнинг яшаш вақти (Time То Live, TTL - время жизни пакета) – узунлиги 1 байт. Бу тармоқ орқали пакетнинг қанча вақтгача ҳаракатланиши мумкин эканлиги-ни кўсатувчи қисм. Пакетнинг яшаш вақти (Time То Live, TTL - время жизни пакета) – узунлиги 1 байт. Бу тармоқ орқали пакетнинг қанча вақтгача ҳаракатланиши мумкин эканлиги-ни кўсатувчи қисм. Юқори сатҳ протоколи қайси эканли-гини кўрсатувчи қисми. Масалан: 6 рақами – пакетда ТСР протоколи хабари борлиги-ни; 17 рақами – UDP протоколи хабари борлигини; 1 рақами эса – ICMP прото-коли хабари борлигини англатади. Назорат қилиш суммаси – узунлиги 2 байт (16 бит), пакетнинг сарлавҳаси асосида ҳисобланади. Назорат қилиш суммаси – узунлиги 2 байт (16 бит), пакетнинг сарлавҳаси асосида ҳисобланади. Узатувчи ва қабул қилувчи компьютер-ларнинг IP-адресларини кўрсатувчи қисми – ҳар бири 32 битдан. Қуйида келтирилган ёзувларда реал IP-пакетнинг сарлавҳаси келтирилган:
IP (Internet Protocol) тармоқлараро протоколнинг тавсифи RFC 751 хужжатида келтирилган.
IP-протокол пакетнинг ҳаракатланиши йўлида учрайдиган ҳар бир тармоқнинг транспорт воситаларига, яъни маълумот-ларни узатиб бериш воситаларига мурожаат қилади.
Ушбу воситалар ёрдамида IP-протокол пакетни, кейинги тармоққа олиб борадиган маршрутизаторга ёки маълумотларни қабул қилиб олиши керак бўлган шу тармоқдаги компьютерга (ёки серверга) етказиб беради
Шундай қилиб IP-протоколнинг муҳим вазифаларидан бири, бу – (1 вазифаси) тармоқлардан иборат бўлган тармоқда, яъни Интернетда (интернетда), унинг таркибига кирган тармоқ ости тармоқлари (subnets) технологиялари билан ўзаро алоқани – интерфейсни таминлаш ҳисобланади.
IP-протоколнинг кейинги вазифаси – (2-вазифаси) ТСР/IP протоколлари стекининг тармоқ сатҳидан юқорида жойлашган, транспорт сатҳи протоколлари бўлган TCP ва UDP протоколлари билан ўзаро алоқани – интерфейсни таъминлаш вазифаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |